Яратилиш санаси 14.11.2021

Мўъминлар Аллоҳни жаннатда ўз кўзлари билан ташбиҳсиз кўрурлар

Аҳли суннанинг буюк имоми, мужтаҳид, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

قال الإمام المجتهد أبو حنيفة النعمان بن ثابت رضي الله عنه "والله تعالى يُرى في الآخرة، ويراه المؤمنون وهم في الجنة بأعين رؤوسهم بلا تشبيه ولا كميّة، ولا يكون بينه وبين خلقه مسافة". ذكره في الفقه الاكبر، انظر شرح الفقه الاكبر لملا علي القاري "ص/ 136- 137"

“Аллоҳ таоло охиратда кўринади. Мўъминлар Уни жаннатда ўз кўзлари билан ташбиҳсиз (махлуқотларнинг бирорта ҳам сифатига ўхшатмаган ҳолда), кайфиятсиз (бирор ҳолатсиз), кўрувчи билан Унинг ўртасида масофа бўлмаган ҳолда кўрурлар”.

(Имом Абу Ханифа, “Фиқҳ ул-Акбар”; Мулла Алий ал-Қори, “Шарҳ Фиқҳ ул-Акбар”).    

 

Муҳаммадхон Абдураҳманов