Қуръонни ўзича тафсир қилиш...
Ислом динининг муқаддас манбаи Куръони каримнинг айрим оятларини ҳар ким ўзича тафсир қилиши мумкин эмас.
Бу тўғрисида Имом Абу Довуд, Имом Насоий ва Имом Термизийлар ривоят қилган ҳадисда:
«Кимки Қуръонни ўзича тафсир қилса, дўзаҳда ўзига жой тайёрласин!» , очиқ-ойдин баён қилннган. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, «аҳли сунна вал жамоа» уламоларининг якдил эътиқодига кўра, Қуръоннинг айрим оятлари мажозий маънога эга. Аллоҳнинг исми, сифатлари ва макони хусусидаги оятлар шулар жумласидандир. Уларни тўғридан -тўғри тафсир қилиб, шарҳлаш маънонинг тушунарсиз бўлиб қолишига ва эътиқод софлигига путур етказиш и мумкин.
Сохта салафийлар эса, бунга зид равишда Қуръонда келган Аллоҳнинг сифатларини асл ҳоли ча қабул қилиш зарур , деб ҳисоблайддиар. Масалан, уларнинг фикрига кўра, Куръон оятларида келган Аллоҳиинг «юзи» (Қасос, 88) ва Аллоҳнинг « қўли » (Фатҳ,10 ) каби сўзларни тўгридан-тўгри тушуниш лозим.
Аслида эса, уламоларимиз оятда зикр қилинган «Аллоҳнинг юзи» масаласида Аллоҳ таолонинг доимийлиги ва Унинг ниҳояси йўқлипши, яъни Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса йўқ бўлиб кетишини англатади, деган фикрни билдирадилар.
«Аллоҳнинг қўли» хусусида эса «чексиз қудрат эгаси» маъносини тушуниш керак, деб таъкидлайдилар. Хусусан, Шайх Абдулазиз Мансур «Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири» да «Фатҳ» сураси 10-оятидаги «Аллоҳнинг қўли» масаласига тўхталиб: «Пайгамбар (с.а.в.)нииг қўли мўминлар қўли устига қўйилгани гўё Аллоҳнинг «қўли» қўйилганн билан баробардир. Гўё бошқа оятда: «Расулга итоат этган киши, Аллоҳга итоат этган бўлади», - дейилгани каби, деб шарҳлайдилар.
Муҳаммад Абдураҳманов