10 декабр Ўзбекистон Республикасининг мадхияси қабул қилинган кун
Билим юртининг 2021-2022 ўқув йилида “Умуминсоний ва миллий қадриятларни, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва сиёсий ислоҳотлар моҳиятини тарғиб этиш бўйича турли соҳа вакилларини талабалар билан учрашувларни ташкил этиш режаси”га мувофиқ ҳамда “10 декабр Ўзбекистон Республикасининг мадхияси қабул қилинган” 29 йиллиги байрами муносабати билан тузилган режага мувофиқ жорий йил 10 декабр куни “Мадҳияни бирга куйлайлик!” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда ўқитувчи ва талабалар иштирок этдилар.
Суҳбатни билим юрти мудири А.Бобамирзаев очди ва иштирокчиларга ташкил этилган тадбирни мавзуси билан таништирди. Сўзни билим юрти маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Р.Насритдиновга берилди.
Нотиқ ўз сўзида иштирокчиларга “10 декабр Ўзбекистон Республикасининг мадхияси қабул қилинганлигини 29 йиллиги ”юзасидан тўхталиб, батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мазмунли жавоблар олдилар.
Билим юрти матбуот хизмати