Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари
Имом Аъзам - буюк имом лақаби билан танилган, Абу Ҳанифа куняси билан машҳур Нўъмон ибн Собит ибн Зути мутлақ мужтаҳид ва фиқҳда Ҳанафия мазҳабининг имомидирлар.
Абу Ҳанифа Куфада ҳижрий 80-йилда туғилганлар. Аксар уламоларнинг таъкидлашларича у зот ва оилалари араб эмаслиги аниқ.
Ота боболари эронлик ёки турк бўлганлиги ҳақида турли хил қарашлар мавжуд. Баъзилар боболари Зути Тайм ибн Бани Саълаба қабиласининг озод қилган қули бўлган дейдилар. Бу эса ҳақиқатдан анча узоқ бўлган қарашдир. Чунки аллома Ҳатиб Бағдодий бир нечта санадларга суянган ҳолда Абу Ҳанифанинг набиралари бўлмиш Исмоил ибн Ҳаммоднинг "ота-боболаримизда ҳеч ҳам қуллик бўлмаган" деганликларини ривоят қиладиларю.
Абу Ҳанифанинг оталари ҳазрати Али разияллоҳу анҳу билан учрашган. Ва у зот унинг ўзига ҳамда зурриётига Аллоҳдан барака тилаб дуо қилганлар. Абу Абдуллоҳ ибн Аҳмад айтадилар: "Аллоҳ таоло Абу Ҳанифага динда ислом аҳлининг акарини тобеъ қилиш, ва уни ердаги ҳалифалардан қилиш билан ҳазрати Алининг дуоларини ижобат қилди"
Абдураҳимов Баҳромжон
Билим юрти матбуот котиби