Яратилиш санаси 22.12.2021

Ҳанафий мазҳаби - 3

Унинг шогиртлари “Ас-сохибон“ деб номланган Абу Юсуф ва Мухаммад ибн Хасан Шайбонийлар мазҳаб таъсирини ўз асарлари ва Аббосийлар давлатидаги юксак мақомлари туфайли кенг масофага йойишга эришдилар. Абу Юсуф (731- 798) Боғдодда қози  этиб  тайинланган, кейинчалик биринчи қози ул-қузот (бош-қози) сифатида халифанинг худудларида қозилар тайинлаш хуқуқига эга бўлган. Унинг “ Китоб ал-Харож” асари халифа Хорун ал - Рашид учун солиқлар тўплашва давлатнинг  молиявий масалалари буйича қарорлар тўплами  вазифасини ўтаган. Муҳаммад ибн Хасан аш-Шайбоний (749-804) ханафий мазҳабининг хуқуқий назарясини ёзиб қолдирган алломадир. У ҳанафий фиқхи ҳамда Мадинада Молик ибн Анас қўлида таълим олган. Муҳаммад аш-Шайбоний қиска муддат қози бўлган, сўнгра халифа Хорун ар-Рашид билан Хуросонга бориб, ўша ерда вафот этган. Унинг асарларида меросхўрлик  асослари ва ҳанафий мазҳабининг назарий ақоидлари ишлаб чиқилган. Бу  мазҳабнинг нуқтаи назари баҳсли масалалар юзасидан асосан унинг қарашларига таянган. 

У ёзган  олти  китоб (“Ал-Мабсут”,”Ал-жоме ал-кабир”, “Ал-жоме ас-сағир”,  “Ас-сийар ал кабир”,  “Ас-сийар ас-сағир” ва “Аз-зиёдот”) Х асрда Абу-Фадл ал-Марварий  (Ал-Хаким аш Шахид номи билан маълум аллома)  томонидан  “Ал-Кофий” унвони билан бир жилдга тўпланади. Бу тўпламга  ХI  асирда Муҳаммад ибн Ахмад ас - Сарахсий 30 жилдда шарҳ ёзган. Кейинчалик бу асар усмонийлар инпериясининг 1869 йилги “Мужалла”  фукаролик кодексининг асосини ташкил етиб, Танзимот даври хукукий  ислохатларининг  уз вий кисмини  эгаллади.

Абдуллаев Азимжон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси