Яратилиш санаси 27.12.2021

Имом Абулҳасан ал-Ашъарий

Аблҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а)нинг насаблари улуғ саҳобий Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а)га бориб тақалади. У киши боғдодда яшаб, ўша ерда 333 ҳижрий санада санада вафот этганлар.

Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) дастлаб мўътаийларнинг бошлиғи Абу Али Жибоийдан дарс олган ва кези келиб ўзи ҳам мўътазилийларга бош бўлган. Кейин тавба қилиб, мўътазилийларга қарши бўлган. Кейин тавба қилиб, мўтазилийларга қарши бўлган. Уларнинг айбларини фош қилган ва Аҳли сунна ва жамоанинг имоми бўлишга эришган.

Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) Аҳли сунна ва жамоа ақийдаси бўйича бир неча китоблар ёзган. Улардан баъзиларини эслаб ўтайлик.

  1. “Мақолатул исломиййин”.

Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) ўзларининг бу китобларида Аҳли сунна ва жамоанинг ақийдасини баён қилиб берган.

  1. “Ал-Ибона”.

Бу китобда Аҳли сунна ва жамоанинг мазҳабини имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Қавллари асосида баён этилган ҳамда мўътазилий ва жаҳмийларга раддиялар қилинган.

  1. “Рислотун ила аҳлис сағр” 

Мазкур риолада имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) мўътазийларга маълум бир масалаларда раддия қилади ва ўзининг имом Аҳмад мазҳабида эканини баё қилди.

Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) ўзининг мазкур уч китобида оят ва ҳадисларни таъвийл қилиш йўлига ўтмайди. Салаф уламолар, ҳусусан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)нинг йўлларини тутади.

  1. “Ал-Ламаъ”.

Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) ўзининг бу китобида аввалги уч китобидагидан бошқача йўл тутиб, ақлий далилга ҳам эътимод қилади. Шундай қилиб, у киши бу китобда салаф уламолар йўлидан эмас, кейинги, таъвил йўлини тутганлар изидан боради.

Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а)нинг ҳайтлари ва мазҳабларини чуқур ўрганган уламолардан шайҳ Муҳаммад Абу заҳра (р.а) қуйидагиларни ҳулоса қиладилар:

“Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган ақийдаларни олган ва тушунтиришнинг барча услубларини қўллаган.

Ташбага оид оятларнинг зоҳирини – сиртқи маъносини олган. Аммо ташбиҳга ўтмаган. У, Аллоҳ таолонинг бандаларнинг юздига ўхшамаган юзи ва У зотнинг махлуқотларнинг қўлига ўхшамаган қшли борлигига эътиқод қилган.

Ақоидга оҳод ҳадислардан ҳужжат келтирган. Аҳли ҳавонинг барчасидан, мўътазийлардан четда бўлган.

Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а)нинг мазҳаби ўртача ва мўътадил мазҳабдир. У киши ақийдаларга далил келтиришда ҳам нақлдан, ҳам ақлдан истифода қилган. Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган Аллоҳ таолонинг, Унинг Расулларининг ва охират кунинг васфларини собит қилади. Ақлий ва мантиқий далилларни ҳужжат қилиб келтиради. Шунингдек, у киши фалсафий масалардан ҳам фойдаланган. Чунки, Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) мўътазйлар, файласуфлар, қарматийлар, ботинийлар, рофизийлар ва бошқаларга раддиялар қилган. Бу ишда эса, ўшаларни қаноатлантириш ва зиддиларига далил келтириш лозимдир”.

Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар