Исломда ватанга муҳаббат!
Исломда ватанга муҳаббат бу – туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир! Демак, мусулмон киши ватанини севади! Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, хурсанд бўлса – хурсанд, хафалик етса – қайғуради.
Шунинг учун ҳам киши ўз юртидан узоқлашганда, уни қумсайди ва соғинади. Бу қумсаш биз умматга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан меросдир.
Расулуллоҳнинг жонларига қасд қилиш даражасига борганларидан кейин Аллоҳнинг буйруғига биноан Маккадан чиқиб кетдилар. Чиқиш вақти келганида кўзга ёш олдилар, кўнгиллари бўшаб, Маккага қараб шундай дедилар:
“(Эй Макка) сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим” (Имом Термизий ривояти).
Ватан ҳимояси ҳақида гапирадиган бўлсак ватанни ҳимоя қилиш туйғуси хар бир инсонда мавжуд туйғулардандур. Ҳатто ушбу туйғу тилсиз жониворларда ҳам мавжуддур. Чумолидан тортиб, филгача ўзи туғилган, емиш ейдиган жойини авайлайди, лозим бўлганида жон-жаҳди билан ҳимоя қилади. Бунинг мисоли асал арининг уясига чўп тиқадиган бўлсак холат нима бўлишини ҳаммамиз яхши биламиз демак, уларда ҳам “Ватан” деган тушунча мавжуд. Бу тушунча ана шу тилсиз махлуқотлар ҳам ўз уяларини ҳимоя қилаётганларида намоён бўлади.
Ибн Аббос рогзияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Мен Расулулллоҳ саллолоҳу алайҳи васаламнинг:
“Икки кўзни дўзах оташи куйдирмайди: Аллоҳ таолодан қўриб йиғлаган кўз, Аллоҳ йўлида тунлари қўриқчилик қилган кўз” деганларини эшитдим. Инсонлар дунёда килган амалларига кўра охират диёрида мукофотланишлари эга бўладилар.
Имом Абу Исо Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда икки тоифа инсонлар бу дунёда қилган яхши амаллари сабабли охират диёрида улуғ дарожатларга эришишлари зикр қилинмоқда:
- Ушбу фазилатли амалнинг биринчиси Аллоҳ таолодан қўрқиб қилган гунохларига чиндилдан тавба қилиб йиғлаган кўз соҳиби. Инсон кўзидан ёш тўкиши билан қалб юмшайди. Инсон қалби юмшаши натижасида ўзи ва ён атрофидагиларга фақат яхшилик келтиради.
- Иккинчи фазилатли амал эса Аллоҳ таоло йўлида ватан сарҳадларини қўриқлаган кўз соҳиби бўлиб, бу инсонлар юртнинг тинчлиги, осудалиги учун уйқусидан кечиб бедорлик билан тунни бедор ўтказувчи кишилардур. Демак инсон нажот топиши учун доим икки кўзи очиқ бўлиши.
Бири кўздан ёш тўкилишига сабаб бўлувчи душманларнинг энг каттаси бўлган нафс билан курашувчи инсон бўлса, иккинчиси сарҳадларни қўриқловчи ватан душманлари билан курашувчи кишидур,
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам мазкур ҳадиси шарифда бу икки инсонни душман билан курашувчи бўлишда тенг эканлигини зикр қилдилар,
Аллоҳ таоло мустақил Юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган Ватан ҳимоячиларини ўз паноҳида асраб, азиз диёримиз осмонини мусаффо, Ватанимиз тинчлигини барқарор ва ҳалқимиз ҳаётини бундан ҳам фаровон айласин.
Ишанов Исмоил
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси