Яратилиш санаси 17.01.2021

Мадрасаларга кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилинишига аниқлик киритилди

Мадрасаларга кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилинишига аниқлик киритилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан тест синовларида иштирок этдилар.

Шу кунларда ота-оналар, абитуриентлар ва уларнинг яқинлари томонидан мадрасаларга кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилиниши борасида жуда кўп мурожаатлар бўлмоқда. 

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан олинганини инобатга олсак, имтиҳон натижалари ҳам ушбу марказ томонидан эълон қилинади. Айни кунларда имтиҳон натижаларини текшириш жараёнлари давом этмоқда.

Мадрасаларга кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилиниши тўғрисидаги расмий хабар билим юртининг www.hidoya.uz интернет сайти ва “Телеграм” мессенжеридаги https://t.me/hidoyauz каналида эълон қилинади.

Барча абитуриентларга Аллоҳ таолодан омад ва зафарлар тилаймиз.

 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати