Яратилиш санаси 24.01.2022

Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юртида дарслар онлайн шаклда бошланди

Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифига асосан коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалишини олдини олиш мақсадида республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш онлайн шаклда олиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғига биноан олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида, хусусан Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юртида 2021-2022 ўқув йили бўйича дарс машғулотлари масофавий-онлайн шаклда бошланди.

Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти педагог-ўқитувчилари томонидан курслар ва гуруҳлар кесимида масофавий онлайн дарс машғулотларини ташкил этиш учун фанлар бўйича маъруза матнлари, аудио, видео дарслар, слайдлар тайёрланди.

Онлайн дарс машғулотларига талабалар тўлиқ қамраб олиниб, уларнинг доимий яшаш жойларида бўлиши ва карантин талабларига қатъий амал қилишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Дарс машғулотларига пухта тайёргарлик кўриш, аудио, видео дарслар материалларни тайёрлаш учун Тошкент ислом институтида алоҳида хоналар ажратилиб, зарур техника воситалари билан таъминланди.

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти
Матбуот хизмати