Қатъий ва қатъий эмас xабарлар
Яна ўта бир муҳим нарсани билиб олиш ақийда илмини ўрганувчи шаҳс учун лозимдир.
Мутавотир xабар, ҳоҳ Қуръони Каримда, ҳоҳ ҳадиси шарифда собит бўлган бўлсин, қатъий ёки қатъий эмасга бўлинади. Қатъий xабар деганимизда, маъноси фақат бир нарсани англатадиган, уни бошқача тушиниб бўлмайдиган xабар кўзда тутилади.
Мисол учун, Аллоҳ таолонинг “Қул ҳуваллоҳу ахад”, деган ояти. Бу оятнинг маъноси “Аллоҳ бир деб айтгин”. Ушбу оятнинг маъноси қатъий уни бошқа маънога асло буриб бўлмайди.
Қатъий бўмаган xабарга мисол Аллоҳ таолонинг “Таллоқ қилинга аёллар уч қуръу кутарлар”, деган қавли. Таржимада “қуръу” сўзининг айнан ўзини олдик. Чунки бу сўзни араб тилидан бошқа тилга таржима қилишнинг умуман иложи йўқ. Биргина шу оятнинг ўзида у бир-бирига зид иккита маънони англатади. Қуръу, бир маънога кўра ҳайзни англатса иккинча маънога кўра, унинг тескарисини – ҳайздан покланиш маъносини англатади.
Тафсирчиларимиз ҳам, фиқҳий мазҳаблар бошлиқлари бўлган имомларимиз ҳам бу масалада иккига бўлинишган. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ қуръуни ҳайз, деб тушунтирганлар. Шунга биноан, ляти каримадаги:
“Талоқ қилинган аёллар ўзларича уч қуръу кутарлар” жумласининг маъноси “Уч ҳайз қуръу кутарлар” бўлади.
Демак, эри билан бирга яшаган, ҳайз кўрадиган аёлни эри талоқ қилса, у аёл ўзича идда санаб, уч ҳайз кўргинича ўтиради. Шу муддат ичида иддадаги аёл нима қидлиши керак бўлса, шуни қилади.
Бошқа мазҳабларда эса уч покликни кўргунича идда ўтиради.
Бас, мана шунга ўхшаш, бирдан ортиқ маънони ифода этган ва ўша маъноларнинг бирининг иккинчисидан кучли эканини исботлай олмаган xабарлар жазмли яқийн илмни ифода этмайди. Бунинг эса, ўзига яраша ҳукми бўлади.
Нуриддин Хошимов
“Ҳидоя” ўра махсус ислом
билим юрт мударриси