Яратилиш санаси 02.02.2022

Жалолиддин Суютийнинг хаётлари - 1

Жалолиддин Суютийнинг тўлиқ номлари Ал-Ҳофиз Жалолиддин Абул-Фазл Абдурроҳман ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад Суютий Аш-Шофеъийдир.

Жалолиддин Суютий ҳижрий 849-йил ражаб ойининг биринчи  кечасида мағриб (шом) намозидан кейин Мисрнинг Қоҳира шаҳрида  таваллуд топганлар ва ана ўсиб улғайганлар. У кишининг  ёшлари беш ярим ёшга етганда отларидан етим қоладилар. Ана шу вақтда Жалолиддин Суютий Қуръони Каримдан “Таҳрим” сурасигача ёд олган эдилар. Жалолиддин Суютийнинг оталари вафот этмасларидан аввал уламо дўстларига ўғилларининг тарбияси билан шуғулланишни васият қилган эдилар. Улардан бири Ал – Камол ибн Ал - Хишом бўлиб, Жалолиддин Суютий шу олимнинг хузурида саккиз ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёдладилар. “Умдатул - Қорий”, Имом Нававийнинг “Минхож”, Ибну Моликнинг “Алфия” китобларини ёдладилар ва бошқа диний илмларни ҳам ёдлаб чиқардилар. Буларнинг хаммасини замоналарининг олимларидан ўтказиб, мустаҳкамлаб олдилар. Жалолиддин Суютийнинг шогирдалирдан бири Ад-Довудий у киши ҳақида шундай дейди

“Жалолиддин Суютий эллик битта олимни ўзларига устоз деб билиб, улардан илм ўрганганлар. Ёзган  асарлари беш юзтадан ҳам ошиб кетган ва бу асарлар шарқдаю ғарбда шухрат топиб, одамлар эътиборини қозонган. Суютий шундай тез ва баракалик асар ёзар эдиларки, бир кунда учта рисолани таълиф ва тахрир қилардилар. У кишининг ёзган асарлари 600 тага етган бўлиб, ўтгазган ҳар бир кунлари учун ўттиз саҳифадан  тўғри келарди. Жалолиддин Суютий шулар билан бир қаторда ҳадисларни хам имло қилар ва ўзларига мухолиф бўлган масалаларни чиройли услубда ечар эдилар. ”. 

Жалолиддин Суютий ўз устозларининг хузурида “Тасҳил”дан дарс олдилар. Шу билан бир қаторда Ҳананфий фиқҳи усули тўғрисида  “Муғний” Тафтазонийнинг “Шарҳул ақоид” китобларидан хам тасҳил оладилар. Ўша замондаги Ҳанафий олимлардан бирлари бўлган Аш-Шамс Ал-Мирзабоний “Кофия”ни, кейинчалик “Кофия”га ёзилган шархини хам ўрганиб чиқадилар. Змонларининг яна олимларидан Аш - Шиҳоб  Аш-Шори Масоҳийдан Мерос ва Ҳисоб илмини таълим оладислар. Мисрнинг муҳаққиқ олимларидан бири Сайфуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Ал- Ҳанафийнинг дарсларида бўлиб, у кишидан жамики илмини ўрганадилар. Жалолиддин Суютий тиб илмини хам Румдан Мисрга қайтган вақтларида Муҳаммад ибн Иброҳим Ад – Давонийдан таълимини ўрганадилар. Жалолиддин Суютийга фатво ва дарс беришга ижозат берилади. 

Жалолиддин Суютий илм ўрганиш мақсадида Шом, Яман, Ҳижоз ва Ҳиндистон каби шаҳарларга сафар қилганлар ва у ердаги замонасининг етук олимларидан турли фанларга оид илмларни таълим олганлар. Кейинчалик яна Мисрга қайтиб келиб у ерда ўз илмий ижодларини бошлаганлар. Жалолиддин Суютий ўз замонасининг энг билимдонларидан бўлиб, ҳадис илмини, ровийларни, санадини, матнини унданда яхшироқ биладиган ва яхшироқ исбот қиладиган олим йўқ эди. Жалолиддин Суютий ўз эътирофлари билан икки юз минг (200.000) ҳадисни ёддан билганлар ва яна айтардиларки “Агар унданда кўпроқ топганимда эди, уларни ёдлаб чиққан бўлардим”.

(давоми бор…)

Турсунов Абдулбоқи

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом 
билим юрти ўқитувчиси