Тажвид илмининг пайдо бўлиши
Аввало мумин мусулмонларни зиммасида Қуръони Каримни ўрганиш масъулияти мавжуд экан уни тўғри ва ҳатосиз равишда тиловат қилишлари лозим бўлади. Чунки Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ва У кишини уматларига шундай амр қилган:
﴿اوزد عليه ورتل القرءان ترتيلا﴾
«Ёки унга зиёда қил ва Қуръонни тартил билан тиловат қил» Муззаммил сураси 4- оят.
Яъни «Қуръонни тартил билан ўқиш» деб уни дона-дона ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб оятларини алоҳида-алоҳида қилиб араб тили қоидаларига мувофиқ ўқишга айтиладиэ.
Қуръонни тартил билан ўқишга бўлган фармони илоҳий барча мумин мусулмонларга тегишли фармондир. Мухаммад алайҳиссаломга Жаброил алайхиссалом Қуръони Каримни тартил билан ўқиб берганлар. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам юқорида айтиб ўтганимиздек саҳобаларга, саҳобалар эса тобеъинларга тартил ила ўқиб беришган. Кейинчалик эса мусулмонлар сони кўпайганда Қуръон ўқишликда баъзи ҳатоларга йўл қўйишлар пайдо бўлди. Бу эса Қуръони Каримни маъноларини жуда хатарли тарзда бузилишига олиб келди. Мисол учун ҳазрати Али розияллоҳу анҳу даврларида, У кишига бир одамни жаноби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламдан безор экани ҳақида хабар берилди. Албатта шариат юзасидан уни дорга осиш шарт эди. Хазрати Али розияллоҳу анҳу ундан буни сабабини билмоқни истайдилар шунда ҳалиги киши: Мен Аллоҳ безор бўлган росулдан безорман деди. Шундан маълум бўладики, у жойдаги таниқли қорилардан бири «тавба» сурасининг аввалги оятларидан бирини бузиб ўқиётган қорини чақиртиради ва у «Аллоҳ мушриклардан безордур ва унинг росули ҳам» оятидаги «Росулуҳу»ни «Росулиҳи» шаклида ўқиб уни маъносини тўғри деб даъво қилади яъни «Аллоҳ мушриклардан ва росулидан безордур» қори даъвосидан қайтмади. Шунда уни қатл қилишга хукм қилдилар. Баъзилар бу воқеъани наҳв илмининг ҳам пайдо бўлишига сабаб бўлган дейишади. Нима бўлганда ҳам Қуръони Каримни тартил ила ўқиш фармонида хато қилишлар содир бўлди. Ана шу хатоларни тузатиш учун эса биз зикр қилмоқчи бўлган «Тажвид» илмини алоҳида илм сифатида шаклланиши талаб қилинди.
Баъзилар бу илмни асосчиси Ҳалил ибн Аҳмад ал Фараҳидий деса яна баъзилар Абул Асвад ад-Дуалий дейишади. Сўнг Қуръони Каримни тиловат қилувчи одам хатога йўл қўймаслиги учун тажвид илми ёзилди. Бу илм тажвид ва қироат уламолари тарафидан ижод этилган фикрлар эмас балки Аллоҳ таолонинг амри билан Лавҳул Маҳфуздан фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етказилган омонатдир. Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан тажвид соҳасида олган таълимларини софлигича бу фан уламоларига уламоларига етказиб бердилар. Ҳижрий йилнинг учинчи асрида қироат илми бўйича Абу Убайд ал Қосим ибн Салам биринчи бўлиб «Ал-Қироат» асарини ёзди.
Тажвид илмига оид илк китоб Абу Муҳозим ал Хоқонийга тегишлидир. Мазкур китоб ҳижрий учинчи асрнинг охирида ёзилган.
Ҳижрий йилнинг тўртинчи асрига келиб хофиз Абу Бакр ибн Мужоҳақ ал бағдодий ҳам қироат илмига оид китоб ёзди.
Ҳижрий йилнинг олтинчи асрига келиб Имом Шотибий «Ҳарзул Амани ва Важҳут Таҳони фил Қироатис Сабъил Масаний» асарини ёздилар. Бу китоб «Шотибийя» номи билан машҳур бўлиб қироатлар орасидаги фарқларни ҳам баён қилингандир. Бу тўғрисида кейинги бобларда алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Нуриддин Хошимов
“Ҳидоя” ўра махсус ислом
билим юрт мударриси