Яратилиш санаси 09.02.2022

Билим юртида "Алишер Навоийнинг таваллудининг 581 йиллиги" бўлиб ўтди

Билим юртининг 2021-2022 ўқув йилида “Умуминсоний ва миллий қадриятларни, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва сиёсий ислоҳотлар моҳиятини тарғиб этиш бўйича турли соҳа вакилларини талабалар билан учрашувларни ташкил этиш режаси” га мувофиқ ҳамда “9-феврал Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк мутафаккир шоири Алишер Навоийнинг таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан тузилган режага мувофиқ жорий йил 9-феврал куни тадбир ўтказилди. Унда ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар. 

Тадбирга Наманган Давлат Университети филалогия фанлар номзоди адабиётшунос олим  Каримов Обидхон ташриф буюрди. 

Тадбирни билим юрти мудири Р.Насритдинов очиб,  мутафаккир юртдошларимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтиб, кун тартибидаги масала юзасидан маълумот бериш учун сўзни меҳмон  Каримов Обидхонга берди. 

Нотиқ ўз сўзида иштирокчиларга “Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк мутафаккир шоири Алишер Навоийнинг таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан мутафаккирнинг ҳаёт ва ижодлари ҳамда шоирнинг динимиз йўлида қилган хизмати тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. 

Тадбир якунида  иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан мазмунли жавоблар олдилар. 

Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти
матбуот хизмати