Изн сўраш одоби
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қачонки аёлларингданми, маҳрамларингданми ёки улардан бошқа: онанг, отанг, фарзандларинг ёки ўғилларинг ёки қизларингданми бирортаси уйингдаги ўзининг ҳонасида бўлса ва сен унинг олдига киришни истасанг, уни у ёқтирмайдиган ёки сен ёқтирмайдиган ҳолда кўрмаслигинг учун изн сўрагин.
Имом Молик "Муватто" асарида Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳудан мурсал ҳолда ривоят қиладилар: "Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: "Онам ҳузурига изн сўраб кираманми?". Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа", - дедилар. У киши: "Дарҳақиқат, мен у(онам) билан бир уйдаман" деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Унинг олдига киришда изн сўрагин!"-дедилар. У киши: "Мен унинг ҳизматчисиман"-деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Изн сўрагин, ахир уни яланғоч ҳолатида кўришни истайсанми?"-дедилар. У киши: "Йўқ",-деди. У зот: "Бас, унинг олдига киришга изн сўра!"-дедилар.
Бир киши Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу олдиларига келиб: "Онам ҳузурига изн сўраб кираманми?"-деб сўради. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу унга: "Уни ҳар қандай аҳволда кўришни истайсанми?"-дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуднинг аёллари Зайнаб (Аллоҳ улардан рози бўлсин) айтдилар: Абдуллоҳ бирор эҳтиёжлари юзасидан келсалар, эшик олдида тўҳтаб, у киши ёмон кўрадиган иш устида эканимизда устимизга бостириб киришни ёмон кўриб, йўталар эдилар.
Ибн Можа наздида эса Тибб боби охиридаги ривоятда: "Қачонки Абдуллоҳ кир(адиган бўл)са йўталар ва овоз берарди".
Бир киши Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан сўради: "Онам ҳузурига кириш учун изн сўрайманми?" У киши: "Ҳа, агар унинг ҳузурига киришда изн сўрамасанг, ёқтирмаган нарсангни кўрасан"-дедилар.
Саҳобийнинг ўғли тобеъин Мусо ибн Убайдуллоҳ ибн Толҳа (Аллоҳ икковларидан рози бўлсин) айтадилар: "Отам билан бирга онамникига келдим, отам ичкари кирди ва мен унга эргашгандим, ўгирилди-да кўксимдан суриб юборди-ки, ҳаттоки мени ерга ўтқизиб қўйди. Ва: "Изнсиз кираверасанми?"-деб айтди.
Абдуллоҳ ибн Умарнинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) озод қилинган қули Нофеъ айтади: Ибн Умар қачонки бирор бир фарзанди балоғатга етса - яъни кишилик ёшига етса, ажратиб қўяр (яъни ҳонасини алоҳида қилиб қўяр) эди. (Шундан) кейин Ибн Умарнинг ҳузурига фақат изн билан кирарди.
Ибн Журайж Ато ибн Абу Рабоҳдан ҳикоя қилади, у (Ато) айтадики: Ибн Аббос розияллоҳу ъанҳудан сўрадим: "Икки синглим ҳузурларига изн сўраб кираманми?" У: "Ҳа", -деди. Мен: "У иккови менинг этагимда (яъни менинг уйим ва кафиллигимда), вахоланки мен икковларининг ишонганлариман ва уларга инфок-эҳсон киламан-ку!?" У: "Икковларини яланғоч холларида куришни истайсанми?" - деди-да, кейин
{ وَإِذَا بَلَغَ الْأَطْفَٰلُ مِنْكُمُ الْحُلُمَ فَلْيَسْتَأْذِنُوا كَمَا اسْتَأْذَنَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ ۚ }
"Качонки сизларнинг ёш болаларингиз балоғатга етса, улардан олдингилар изн сўраганларидек, изн сўрасинлар..." (Нур сураси, 59) оятини укиди.
Ибн Аббос айтадилар: Изн - яъни, киришга изн сураш- инсонларнинг ҳаммалари учун вожибдир.
Ибн Масъуд айтадилар: Киши отаси, онаси, ака-укаси, опа-синглиси ҳузурига киришга изн сурайди.
Жобир розияллоҳу ъанху айтадилар: Киши фарзанди, онаси ҳузурига гарчи у қари булса ҳам киришга изн сурайди.
Ушбу ривоятларнинг аксарини Бухорий "Адабул муфрад" китобларида, ва юкоридаги зикри ўтган оятдаги баъзи ҳадисларни Ибн Касир тафсирларида, ўша ояти карима тафсирида келтиради(ривоят қилади)лар.
Абулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳнинг "Мин адабил Ислам" китобидан.
Жабаралиев Сардорбек
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси