“Аждодлар меросини ўрганиш” мавзусида саёҳат ташкил этилди
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб, билим юрти талабалари 2022 йил 14-феврал куни дарс машғулотларидан сўнг соат 14:00да “Аждодлар меросини ўрганиш” мавзусида билим юртининг 1-курс (48-49-50-гуруҳ) талабалари маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Ривожиддин Насритдинов ҳамда гуруҳ раҳбарлари бошчилигида саёҳат тадбири ташкил этилди.
Саёҳат манзили Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ахсикент” архиалогик очиқ осмон остидаги музейи бўлди.
Музей зиёрати асносида Захириддин Муҳаммадбобур бобомизнинг халқ тинчлиги йўлида қилган хизматлари ва чеккан заҳматлари ҳамда ҳаётлари давомида ижодлари тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар.
Музей зиёрати жараёнида талабалар томонидан Қуръони карим тиловат қилиниб, ушбу даргоҳдан ўтган барча инсонлар ва мажмуани обод бўлишига хизмат қилган мутасаддилар ҳаққига дуойи хайр қилинди. Зиёрат жараёнида ўтган аждодларимизнинг улкан тарихини ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг ҳаётларидан кўплаб ибрат ва намуналар олдилар.
Билим юртида маънавий ва маърифий руҳда ташкил этилаётган бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиб турилиши талабаларнинг ўтмиш тарихимизни янада яхшироқ ўрганиши, ҳозирги ойдин ҳаётимизга шукроналик ҳамда буюк келажагимизга ишонч туйғуларининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти
матбуот хизмати