ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН “АМИЙН” КАЛИМАСИНИ ОВОЗ ЧИҚАРМАСДАН АЙТИЛАДИ
Тўрт мазҳаб уламоларининг наздида намозда Фотиха сурасидан кейин "Омин”ни айтиш суннат ҳисобланади. Ҳанафий ва моликий мазҳабида “Омин” овоз чиқармай айтилади. Бунга қуйидаги маълумотлар далил қилиб келтирилади:
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"إذا قال الإمام : غير المغضوب عليهم ولا الضالين ؛ فقولوا : آمين ، فإنه من وافق تأمينه تأمين الملائكة غفر له ما
تقدم من ذنبه» (رواه البخاري)
"Қачон имом: "Ғойрил мағлууби алайҳим ваззооллийн”, деса: "Амийн”, денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталар сўзи билан мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Ҳанафий ва моликий мазҳабида намозхон “омин”ни овоз чиқармай, ўзи эшитадиган даражада айтади. Бунинг ҳукми барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган.
Олимхон Исақов
“Ҳидоя” ўра махсус ислом
билим юрти мударриси