Яратилиш санаси 19.02.2022

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экилди

 

Маълумки, 2021 йилнинг 2 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умумммиллий лойиҳасини амалга ошириш таклифи илгари сурилган эди.

Ўтган давр мобайнида мамлакат бўйлаб турли давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар томонидан ушбу ташаббус кенг қўллаб-қувватланиб, лойиҳага барча бирдек ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Мазкур ташаббус юзасидан мамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг барча жойларида хайрли ишлар олиб борилмоқда. Умуммиллий тадбир доирасида жорий йил 18 феврал куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида ҳам  кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг ўқитувчи ва ходимлари иштирок этдилар.   

Тадбир давомида 300 туп мевали ваманзарали кўчатлар экилди. Юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.

 

Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти
матбуот хизмати