Яратилиш санаси 26.02.2022

Ал-Фиқҳ Ал-Акбарда "меърож" масаласи

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Фиқҳ Ал-Акбар” китобида: Меърож хабари ҳақдир. Бас, кимки уни рад қилса, у адашган бидъатчидир.

Меърож – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кечада самога кўтарилиб, Аллоҳ таоло истаган нарсаларни кўриб қайтганлик воқеасидир. У икки қисмдир. Биринчи қисми «Исро» деб аталади.

Қайсидир бир тунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамадан Қуддусдаги Байтулмуқаддас масжидига сайрга борганлар. Бу кечки сайр Қуръони каримда тилга олингани боис, уни инкор қилиш Қуръон оятини инкор қилиш билан тенг.

Шундан сўнг ҳақиқий «Меърож» – осмонга, ундан Арш томонга қараб кўтарилганлар. Ушбу меърож воқеаси фақат ҳадиси шарифларда зикр қилингани боис, инкор қилувчи кофир бўлмаса-да, адашган бидъатчи ҳисобланади.

Муҳаммаджон Абдураҳманов

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси