“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида онлайн суҳбат
Жорий йил 3-март куни ЎМИнинг 2022 йил 24 февралдаги топшириғига асосан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган онлайн маърузада билим юртининг ўқитувчи талабалари иштирок этдилар.
Ушбу онлайн маърузада Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, мисрлик мотуридийшунос олим, илоҳиёт фанлари доктори Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг “Аҳли сунна вал жамоа имомлари: Имом Мотуридийнинг аҳли сунна ривожида тутган ўрни” мавзусидаги маърузаси тингланди.
Давра суҳбатини Ўзбекистон халқаро Ислом академияси илмий тадқиқот ходими Жамолиддин Каримов очиб, бугунги ташкил этилган давра суҳбатини мақсади ва мазмун моҳияти ҳақида сўз юритиб, кун тартибидаги масала юзасидан сўзни, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, Мисрлик мотуридийшунос олим, илоҳиёт фанлари доктори Аҳмад Саъд Даманҳурийга берди.
Аҳмад Саъд Даманҳурий ўз сўзида “Имом Мотуридийнинг ҳаёти, аҳли сунна ривожида тутган ўрни, ақидада адашган фирқаларни салбий оқибатлар ва турли хил хурофотлар” тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Маъруза теле-кўприк шаклида барча таълим муассасаларига онлайн тарзда узатилди. Маъруза тўлиқ араб тилида олиб борилгани алоҳида эътиборга молик. Талабалар маърузада кўплаб долзарб ва қизиқарли мълумотлар билан бирга, ўзларининг араб тилидан синхрон таржима қилиш ҳамда сўзлашиш кўникмаларини ҳам бойитиб чиқдилар.
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти матбуот хизмати