Билим юртида “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” мавзусида тадбир ўтказилди
Жорий йил 7-март куни билим юртида “8-март – Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” мавзусида ўқитувчи ва талабалар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирни билим юрти маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Р.Насритдинов очиб сўзни билим юрти тафсир фани ўқитувчиси Қаюмов Софватуллоҳонга берди.
Нотиқ ўз сўзида ислом дини келишидан аввалги даврларда аёл деган ном қандай аҳамиятга эга бўлганлиги ва уларнинг шаънини хўрлангани, камситилганлигини таъкидлаб, ислом дини келиб, Қуръони карим нозил бўлиши билан аёл номи эъзозлангани, улуғлангани тўғрисида талабаларга маълумот бериб ўтди. Аёлларнинг жамиятдаги эътибори, динимиз кўртсатмаларига кўра Қуръони каримда нозил бўлган оятларда ва пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган хадисларда аёлларни бизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва хурмати тўғрисида келган ҳадислар мисол тариқасида келтирди.
Тадбир давомида билим юртида хизмат қилиб турган аёл ходималардан жами 8 нафарини 8-март Халқаро хотин қизлар куни билан табриклаб уларга билим юрти ва касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир сўнгида билим юрти ҳамшираси С.Устабоева сўзга чиқиб, кўрсатилган алоҳида эътибор, ҳурмат ва эҳтиром учун миннатдорчилик билдирди.
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти матбуот хизмати