“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида “Аждодлар меросини ўрганиш” мавзусида саёҳат ташкил этилди
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган еттита муҳим ташаббус ижроси ҳамда 2021-2022 ўқув йилида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган “Маънавий – маърифий” тадбирлар режасининг 3-бандига ва 2022-йил давомида “Ёшлар билан амалга ошириладиган диний-маърифий, ахборот ва ташкилий ишлар” тадбирлар режасининг 15-бандига мувофиқ билим юрти талабалари жорий йил 9 март куни “Аждодлар меросини ўрганиш” мавзусида маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Ривожиддин Насритдинов ва билим юрти 1-босқич талабалари (48-49-50-гуруҳ) ҳамда гуруҳ раҳбарлари Саминов Аъзамхон, Ҳошимов Нуриддин ва билим юрти талабалар турар жойи мудири Нажмиддинов мухаммадлар иштирокида саёҳат тадбири бўлиб ўтди.
Саёҳатнинг бугунги манзили – Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган “Балиқли-кўл” ҳамда “Султон Увайс Қароний” мажмуаси билан танишишдан бошланди. Мажмуада талабаларга “Султон Увайс Қароний” масжиди имом хатиби Мавлонов Баҳодир томонидан тобеъинлардан бўлган улуғ ва фазилатли аллома Увайс Қароний ҳаёти ва фаолияти, унинг эзгу иш ва амалларии ҳақида тарихий манбалар асосида батафсил тушунча берилди.
Бундан ташқари талабалар мажмуа таркибидаги музей ва музейдаги “Қуръон карим” китоби ҳамда эски қўлёзмалар билан яқиндан таништирилди. Мажмуа билан танишиш жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга “Увайс Қароний” масжиди имом хатиби Мавлонов Баҳодир томонидан жавоб олишди.
Шунингдек, талабалар Президентимз Ш.Мирзиёевнинг ташаббусалри билан қайта таъмирлаб фойдаланишга топширилган “Султон Увайс Қароний”нинг мақбараларини зиёрат қилдилар. Мақбарани зиёрати жараёнида талабалар томонидан Қуръони карим тиловат қилиниб, ушбу даргоҳдан ўтган барча инсонлар ва мажмуани обод бўлишига хизмат қилган мутасаддиларни ҳақиларига дуо хайр қилинди.
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида маънавий ва маърифий руҳдаги бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиб турилиши талабаларнинг ўтмиш тарихимизни яхшироқ ўрганиши, ҳозирги ойдин ҳаётимизга шукроналик ҳамда буюк келажагимизга ишонч туйғуларининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилмоқда.
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти матбуот хизмати