Яратилиш санаси 10.03.2022

НАМОЗНИНГ ШАРТЛАРИ

هي طهارة بدنه من حدثٍ وخبثٍ وثوبه ومكانه

Намозхоннинг бадани, кийими ва (намоз ўқийдиган)макони бетаҳоратликдан ва нажосатдан пок бўлиши.

وستر عورته وهي ما تحت سرّته إلى تحت ركبته

Аврати тўсиқ бўлиши. Эркак кишининг аврати киндик остидан тизза остигачадир(киндик аврат эмас, тизза эса аврат)

وبدن الحرّة عورةٌ إلّا وجهها وكفّيها وقدميها

Ҳур аёл кишининг юзи, икки кафти ва икки қадамидан бошқа жойи аврат саналади.

وكشف ربع ساقها يمنع

Ҳур аёлнинг болдири тўртдан бир қисми очилса намоз жоиз бўлишини ман қилади.

Изоҳ:Ҳур аёлда болдир аврат саналади. Болдирининг тўртдан бир қисми очиқ ҳолатда намоз ўқиши жоиз эмас.

وكذا الشّعر والبطن والفخذ والعورة الغليظة

Шунингдек, сон ва ғализа авратлар, ҳур аёлнинг сочи ва қорни ҳам авратдир.

Изоҳ:Ғализа авратга орқа тешик, аёлнинг фаржи, эркакнинг закари ва икки тухуми киради. Уларнинг алоҳида-алоҳида олганда тўртдан бири очилиши ҳам намоз жоиз бўлишини ман қилади.

والأمة كالرّجل وظهرها وبطنها عورةٌ

Чўри аёлнинг аврати эркаклар аврати кабидир. Фақатгина (чўрининг) бели ва қорни ҳам аврат ҳисобланади.

ولو وجد ثوبًا ربعه طاهرٌ وصلّى عريانًا لم يجز

Бир киши тўртдан бири пок (қолгани нажосат)бир кийим топса-ю,  ялонғоч ҳолда намоз ўқиса ўқиган намоз жоиз бўлмайди.

وخيّر إن طهر أقلّ من ربعه

Тўртдан биридан ози нажосат бўлган кийим топса ихтиёрли бўлади (хоҳласа кийим билан, хоҳласа кийимсиз намоз ўқийди).

ولو عدم ثوبًا صلّى قاعدًا مؤمّيًا بركوعٍ وسجودٍ

Бирор кийим топа олмаса, ўтириб руку ва саждани ишора қилган ҳолда намоз ўқийди.

وهو أفضل من القيام بركوعٍ وسجودٍ

Ушбу ҳолат руку ва саждани (тўлиқ)бажаришдан афзал саналади.

والنّيّة بلا فاصلٍ والشّرط أن يعلم بقلبه أيّ صلاةٍ يصلّي

Ният қилиш. Такбири таҳрима билан ният ўртасини ажратмайди (ният қилиши биланоқ такбири таҳрима айтади). Ниятнинг шарти қалби билан қайси намозни ўқиётганлигини билишдир.

ويكفيه مطلق النّيّة للنّفل والسّنّة والتّراويح

Нафл, суннат ва таровеҳ намозларига мутлоқ тарзда (намоз ўқишни ният қилдим дея)ният қилиши  кифоя қилади.

وللفرض شرط تعيينه كالعصر مثلًا

Фарз намозларда эса қайси намозни ўқиётганлигини тайин қилиш шарт. Масалан, аср ёки шом каби.

والمقتدي ينوي المتابعة أيضًا

Имомга иқтидо қилувчи намозхон имомга эргашишни ҳам ният қилиши шарт.

وللجنازة ينوي الصّلاة لله تعالى والدّعاء للميّت

Жаноза намозида Аллоҳ таоло учун намоз ўқиш ва маййитга дуо қилишни ният қилади.

واستقبال القبلة

Қиблага юзланиш.

فللمكّيّ فرضه إصابة عينها ولغيره إصابة جهتها

Маккаликларкаъбанинг айни ўзига, улардан бошқаларэса каъба томонга юзланишлари шарт қилинади. 

والخائف يصلّي إلى أيّ جهةٍ قدر

(Душман, йиртқич ёки ўғри кабилардан)хавфдабўлганкиши қодир бўлган тарафга юзланади.

ومن اشتبهت عليه القبلة تحرّى وإن أخطأ لم يعد

Қибла қайси томондалигини билмаган киши ижтиҳод қилади. Агар ижтиҳодида хато қилган бўлса намозни қайта ўқимайди.

Изоҳ: Қиблани билмаган киши атрофида қиблани сўрайдиган шахсни учратса, ундан сўрайди. Сўрамасдан туриб ижтиҳод қилиши дуруст бўлмайди.Бирор шахсниучратмаса ижтиҳод қилади. Ижтиҳод қилиши деганда қибла қайси тарафда эканлиги қалбига кўпроқ мувофиқ келишини билишдир. 

فإن علم به في صلاته استدار

Намозда қибла қайси томондалигини билиб қолса, ўша тарафга бурилади.

Изоҳ:Намозда турганда қиблани билувчи бир кишининг хабар бериши ёки бошқа сабабдан қибла қайси тарафдалигини билиб қолса, намозда турган ҳолатда ана шу томонга бурилади.

ولو تحرّى قومٌ جهاتٍ وجهلوا حال إمامهم يجزئهم

Бир қавм қибла борасида турли хил томонга ижтиҳод қилиб намоз ўқидилар. Улар имомлари ҳолатини билмасалар(намозлари)жоиз бўлаверади.

Изоҳ: Бир қавм кечанинг зулматида намоз ўқишди. Ҳар бирлари ўзлари ижтиҳод қилган томонга юзландилар. Бирор киши имом қайси томонга юзланганини билмайди. Агар улардан ҳар бири ўзини имомдан олдинга ўтиб кетган деб билмаса, ўқиган намозлари жоиз. Лекин имоми бошқа тарафга юзланганини билган ва имомини хато қилди деб ҳисоблаган кишининг намози дуруст бўлмайди. Қиблани ижтиҳод қилишда имом ва муқтадий фикрлари ўзаро мувофиқ келса, биргаликда ўқиган намозлари дуруст, фикрлари ўзаро фарқ қилса,иқтидо қилувчининг намози фосид бўлади.

Саминов  Азамжон

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси