Яратилиш санаси 15.03.2022

Аллоҳни зикр қилишда тасбеҳ доначаларидан фойдаланмоқ ҳаромми?

Оиша бинти Саъд ибн Абу Ваққос отасидан ривоят қилади: 

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир аёлнинг олдига кирибди. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар ила тасбеҳ айтаётган экан. Шунда у зот: «Мен сенга ундан осон ёки афзал нарсанинг хабарини бераман: Субҳаналлоҳи адада ма ҳолақа фиссамаъи, Субҳаналлоҳи адада ма холақа фил-арзи, Субҳаналлоҳи адада ма холақа байна залик, Субҳаналлоҳи адада ма ҳува холиқун, Аллоҳу Акбар мислу залик, валҳамдулиллаҳи мислу залик, ва Лаа илааҳа иллаллоҳу мислу залик, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи мислу залик», дедилар». 

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда зикрни кўп такрорлаш ва уни қўлдан бошқа нарса билан ҳам санаш мумкинлигига далил бор. 

Абу Довуд ўз китобида «Майда тош билан тасбеҳ айтиш» бобини очган ва ушбу биз ўрганаётган ҳадисни келтирган.

Абдулазиз Бобамирзаев

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар