БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ
Наманган вилоятида фаолият юритиб келаётган диний соҳа ходимлари ўртасида “БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ” шиори остида футбол мусобақаси бўлиб ўтди
Жорий йил 14-16 март кунлари Наманган вилояти хокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилати викиллиги, “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти хамкорлиги ташаббуси билан Наманган вилоятида фаолият юритиб келаётган диний соҳа ходимлари ўртасида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди.
Мусобақани Наманган вилояти дин ишлари бўйича хоким ўринбосари Ж.Алойдинов Каримович очилиш маросимида сўз олиб мусобақани кўтаринки кайфиятда ўтказиш тўғрисида сўз юритиб иштирокчиларга омад тилади. Сўзни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакили А.Турсуновга берилди. Нотиқ ўз сўзида соғлом турмуш тарзи тўғрисида сўз юритиб иштирокчиларга Ислом дини инсонни азиз ва мукаррам зот сифатида улуғлагани ҳамда инсон ҳаётининг руҳий ва маънавий жиҳатдан комилликка етишишига катта эътибор бергани ҳаммамизга маълум. Кўпчилигимиз динимизда асосан мана шу жиҳатга аҳамият қаратилган деб ўйлаб, ҳаётнинг жисмоний ва моддий томонига эътиборсизлик қиламиз. Агар биз динимиз таълимотларини чуқурроқ ва теранроқ ўрганадиган бўлсак, унда инсон ҳаётининг бу қиррасига ҳам аввалгисидан кам эътибор қаратилмаганини кўришимиз мумкин. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Кучли мўмин киши Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари) нотиқ ўз сўзи давомида хар бир иштирокчиларга омад тилаб мусобақани очиқ деб эълон қилди.
14-март соат 10:00 да футбол мусобақасига старт берилди. Мусобақада 16 жамоада 95 дан ортиқ диний соха ходимлари иштирок этишди. Мусобақада билим юртини шаънини химоя қилиш учун икки “Қувонч” ва “Янги замин” жамолари ҳам иштирок этиб, кескин ва муросасиз кечган ўйинлар натижасида финал босқичида билим юртининг “Қувонч” жамоаси ҳамда Косонсой туманининг “Косонсой” жамоалари беллашдилар. Финал жараёнида ҳар бир жамоа ўз ирода ва иқтидорларини намойиш этишди.
Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Косонсой туманининг “Косонсой” жамоаси эгаллади.
2-ўринни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртини “Қувонч” жамоаси эгаллади.
3-ўринни Наманган вилояти Наманган туманини “Истиқлол” жамоаси қўлга киритди.
16-март соат 12:00 да мусобақа иштирокчилари тантанали равишда тақдирландилар.
Тақдирлаш маросимида 1-ўринни қўлга киритган Косонсой туманининг “Косонсой” жамоаси фахрий ёрлиғ, кўчма кубоги ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 2 ва 3 ўринни олган жамоаларга ҳам 2 ва 3 даражали фахрий ёрлиқлар, медал ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Яна фахрли номинациялар бўйича "энг яхши дарвозабон" йўналишида “Қувонч” жамоасидан Сотволдиев Орифхон, "энг яхши ташкилотчи" йўналишида билим юрти ўқитувчиси Икромов Обидхон домлалар ҳайъати томонидан муносиб деб топилиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти матбуот хизмати