“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Наврўз байрами муносабати билан “Наврўз - бирдамлик байрами” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди
“Маънавий-маърифий” тадбирлар режасининг 2-бандига мувофиқ жорий йил 19-март куни Наврўз байрами муносабати билан “Наврўз-бирдамлик байрами” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда ўқитувчи ва талабалариштирок этдилар.
Тадбирни билим юрти маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Ривожиддин Насритинов очиб, бугунги ташкил этилган тадбирнинг мақсади ва мазмун моҳияти ҳақида сўз юритиб, кун тартибидаги масала юзасидан сўзни, билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаевга берди.
Нотиқ ўз сўзида иштирокчиларга “Наврўз байрами муносабати билан “Наврўз - бирдамлик байрами” мавзусида маълумотлар бериб Ўзбекистон халқининг ҳам қатор байрамлари борки ҳар йили уларни шодиёна тантанали равишда ўтказиб борилади. Худди шундай миллий байрамларимиздан бири баҳор байрами, яъни Наврўз байрамидир. Биз ўтказадиган Наврўз байрами оташпарастлар нишонлайдиган наврўз эмас, балки қиш фаслидан чиқиб, баҳор айёмига саломат етганимиз ҳамда ерга уруғ қадайдиган фурсат етгани муносабати билан деҳқонларнинг ҳам баҳор байрами сифатида нишонлайдиган мавсумий тадбирлардан хисобланади.
Тадбирни давом эттириш учун талабалардан 3-курс 44-гуруҳ талабаси Абдурашидов Абдулваххога берди. Нотиқ ўз сўзида талабаларни “Наврўз байрами муносабати билан “Наврўз-бирдамлик байрами” мавзусида маълумотлар бериб устоз ва талабаларни байрам билан қутлади.
Тадбир якунида 7 нафар талабалар “Йил китобхони” кўрик танловида ғолиб деб топилиб билим юртининг эсдалик совғалари ва мақтов ёрлиғи билан тақдирландилар.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мазмунли жавоблар олдилар.
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти матбуот хизмати