Яратилиш санаси 07.04.2022

«Маҳмудов Исломжон ва Сойибжонов Абдужалил МАРТ ОЙИ китобхони»

Китоб мутолааси ҳақида гап кетганда энг аввало инсонга келтирадиган фойдалар хисобга олинади. Негаки инсоннинг қизиқиши ҳам кўпинча шунга боғлиқ бўлади. У руҳий озуқа бўлибгина қолмай, балки жамиятдаги ўрнини ҳам белгилайди. Саводли инсон доимо оддий инсондан бир қадам олға қадам ташлайди. Шуларни инобатга олган ҳолда билим юртида китобхонлик танлови ўтказилаётган эди. Бу танлов бу ойда ҳам давом этди.

Март ойида ҳар куни белгиланган вазифани бажариш бўйича умумий қатнашувчи талабалар сони тўққиз нафарни ташкил этди. Бу ойда қўшимча арабий китобдан ўн икки бетни ўқиш белгиланган эди. Бу шартни тўлиқ узлуксиз бажаришга икки нафар талаба яъни Маҳмудов Исломжон ва Сойибжонов Абдужалиллар муваффақ бўлди. Лекин 45-гуруҳ 2-курс талабаси Маҳмудов Исломхон Нўмонжон ўғли эртароқ вазифани бажаргани туфайли ғолибликни қўлга киритди. Бу йўналишда кучли учлик қуйидагича:

1. Маҳмудов Исломхон Нўъмонжон ўғли 2-курс 45-гуруҳ
2. Сойибжонов Абдужалил 2-курс 47-гуруҳ
3. Солиев Дониёрбек 2-курс 46-гуруҳ

Қолаверса, энг кўп китоб мутолаа қилиш мусобақаси ҳам жуда муросасиз тарзда ўтиб, унда биринчи курсдан тортиб то тўртинчи курсгача кўплаб талабалар иштирок этишди. Унда Сойибжонов Абдужалил ҳаммадан кўп китоб мутолаа қилиб, бу борада ғолибликни қўлга киритди. Бу йўналишда кучли учлик қуйидагича:

1. Сойибжонов Абдужалил 2-курс 47-гуруҳ
2. Каримов  Камолиддин 1-курс 49-гуруҳ
3. Жабаралиев Сардорбек 2-курс 45-гуруҳ.

Ҳар икки йўналишда ғолиб бўлган барча талабалар билим юрти раҳбарияти томонидан моддий мукофот билан тақдирланадилар. Биз барчани ушбу мусобақада янада фаол бўлишга чорлаймиз. Мусобақа ўқув йили якунига қадар давом этади. Йил якунида умумий хисобланиб ғолиб эълон қилинади. Ғолиб бўлиш учун ҳаммада имконият мавжуд. Шундай экан фурсатни қўлдан бой берманг!

Шодиев Юсуфхон

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси