Билим юртида ободонлаштириш ишлари олиб борилди
Халқимизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Фақат ўзбек халқигагина хос бўлган ҳашарнинг қадрият даражасига кўтарилгани ҳам бежиз эмас. Зеро, халқимиз ҳашарни нафақат ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбири, балки меҳр-оқибат, ишонч ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи восита сифатида эъзозлаб келади. Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ ҳайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш анъанага айланган. Энг муҳими, бундай тадбирларда халқимиз ихтиёрий равишда фаол иштирок этишга ҳаракат қиладилар.
Айни баҳор кунлари юртимизда амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари диёримизнинг янада яшиллика бурканишига сабаб бўлмоқда. Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади. Орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб келаётган қадриятлардан бири, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Билим юртининг 2021-2022 ўқув йили “Маънавий-маърифий” масалалар бўйича мудир ўринбосарининг иш режасининг 5-банди ва Ийдул Фитр, муборак Рамазон ҳайити муносабати билан жорий йил 23-апрел куни билим юрти жамоаси томонидан ҳам билим юрти биноси ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Хашар асносида билим юрти ҳудудлари тўлиқ ободонлаштирилди, безаш ишлари амалга оширилди, мевали ҳамда манзарали дарахтлар оқланди ва хомилар томонидан берилган 2 500 (икки минг беш юз ) туп мавсумий гуллар кўчатлари экилди.