Фиқҳ илмининг илмий таърифи
Фиқҳ сўзи луғатда «тушуниш» маъносида бўлиб, илм (яъни билиш) да кўра чуқурроқ маънони англатади, яъни бирор нарсани нозик жойларигача тушуниш англаб етишни билдиради. Чунки илм (яъни билиш ) сўзи бирор нарсани зоҳирий томонидан билишни англатади, аммо фиқҳ сўзи бир нарсанинг бутун сирларини ва унинг нозик жойларигача тушунишни англатади. Аллоҳ таолло Қуръони Каримда илм билан фиқҳ маьно жихатидан фарқ қилишига ишора қилиб бундай дейди :
و لله خزاءن السّموات والارض ولكن المنفقون لا يفقهون
«Ҳолбуки, осмонлар ва ер хазиналари ёлгиз Аллоҳникидир, лекин мунофиклар буни англамаслар » (“Мунофиқун” сураси 7-оят)
Бу ояти каримда Аллоҳ таолло хазина сирларини билиш «фиқҳ» (англаш) сўзи билан ифодалади. Маълумки хазинада нима борлигини ва унда яшириб қуйилган нарсаларни унинг сиридан хабардор бўлган кишигина билади. Илм тўғрисидаги кейинги оятда шундай марҳамат қилинади:
و لله العزّة ولرسوله و للمؤمنين ولكن المنفقون لا يعلمون
«Куч-кудрат Аллоҳники, унинг пайғамбариники ва мўъминларникидир.Лекин буни мунофиқлар билмаслар» (“Мунофиқун” сураси 8- оят)
Бу ояти карималарда куч- кудрат, улуғлик, билиш (илм) сўзи билан ифодаланди. Маълумки куч- кудрат бу зоҳирий аломатдир. Кучли –қудратли шахсни бир кўришданок таниб олса бўлади. Илмли кишини гавдаси ёки кўринишига қараб билиш қийин.
Шариьат истелоҳида фиқҳнинг маъноси : «Аллоҳ таолло ўзини пайғамбари Муҳаммад (с.а.в) орқали нозил қилган шариъатни теран фаҳмламокдир.»
Фиқҳнинг шариьат истелоҳидаги маъноси ҳақидаги бошқа бир таърифда: «Фиқҳ –шаръий далиллардан фаръий хукумларни чиқаришдир дейилади.» Бу таърифдаги «шаръий далиллар » дан максад Қуръони карим ва Ҳадиси шариф. Фаръий ҳукмлар эса, аслий ҳукмдан келиб чиқадиган шахобчадир. Шариъатдаги фаръий ҳукмлар асосан ибодатлардаги ва муомалалардаги ҳукмлардир. Ибн Халдун фиқҳнинг таърифида бундай дейдилар:«Фиқх-мукаллаф бандаларнинг амалларига талукли бўлган, Аллоҳ таоллонинг вожиб мамнуъ, (яъни ҳаром) мустахаб, макрух ва мубох каби ҳукмларини билмоқликдир.» Бу ҳукмлар Қуръони каримдан ва Суннати набавиядан ва Расулуллоҳ (с.а.в) томонидан ҳукм олиш учун асос қилиб қолдирилган бошқа далиллардан олинади. Ушбу манбалардан ҳукм чиқариб олишни «Фиқҳ » дейилади. Салаф уламолари мазкур асослардан ҳукм олар эдилар.
Исмоилов Акрамжон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси