Яратилиш санаси 29.04.2022

Етти қироатнинг асосчилари

1) Ибн Омир: Абдуллоҳ ибн Омир ал Яқсубий Ҳумайр қабиласининг Яқсуб шўъбасидан Дамашқ қозиси Ҳазрати Усмон роҳимаҳуллоҳдан Қуръон таълимини олганлар.

Ибн Омир тобеиндир. У 118 хижрий санада вафот этганлар.

Икки ровийси: Ҳишом ва ибн Закван вафотидан сўнг Қуръон ўқишдаги унинг қоидасини тарқатган.

2) Ибн Касир: Абу Муҳаммад Абдуллох Ибн Кассир ад - Дорий ал-Маккий бу зот ҳам тобеиндурлар.

Қироат илмини у Мужоҳиддан, у эса ибн Аббосдан, у Убай ибн Каъбдан, у киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олганлар.

У зот 120 ҳижрийда Маккада вафот этган. Унинг иккинчи шогирди ал-Бозий ва Қунбул унинг Қуръон ўқиш қоидасини тарқатганлар.

3) Осим: Абу Бакр Осим ибн ан-Нажвад ал-Асадий замонасининг Машҳур қориларидан. Гўзал овози ва тажвид қоидаларининг билимдони бўлганлиги унинг шуҳратига боис бўлган.

Қуръон таълимини Зар ибн ал-Ҳубайдан, у эса Абдуллоҳ ибн Масъуддан, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олганлар. 127 ҳижрий санада Куфада вафот этган.

Унинг икки шогирди ибн Иёш ва Ҳафс устозлари илмини кейинги авлодларга тарғиб этганлар.

Абу Амр ибн Ҳафс Сулаймон ибн ал-Муғийра ал-Баззоз Осимнинг асранди ўғли эди. У ҳижратнинг 180 санасида вафот этган.

Ҳозирги вақтда ғарбий Ислом ўлкаларидан бошқа барча Ислом диёрларида Қуръони карим Ҳафс ривояти билан нақл этилган Осим қироати билан чоп этилади.

4) Абу Амр: Абу Амр Забон ибн ал-Уло ибн Аммор ал- Басрий Басрада Қуръон таълимини беришга ижозат берилган киши эди.

У қироат илмини Мужоҳид ибн Жабардан, у эса Саид ибн Жубайрдан, у ибн Аббосдан, у зот Убай ибн Каъбдан, у зот эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олганлар.

Абу Амр 154 ҳижрий санада Куфада вафот этганлар. Икки шогирдлари ас-Сусий ва ад-Дурий унинг қироат илмларини таълим берганлар.

5) Ҳамза: Абу Аммора Ҳамза ибн Ҳабиб аз-Зайёт ал-Куфий қироат илмини Абу Муҳаммад ибн Меҳрон ал-Аъмашдан,  у эса Яҳё ибн Васобдан, у Зар бин Ҳубайшдан, у Усмон роҳимаҳуллоҳдан, у зот ибн Масъуд роҳимаҳуллоҳдан, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олганлар.

Ҳамза Мисрнинг Ҳалвон шаҳрида 156 ҳижрий санада вафот этган. Унинг таълимини икки шогирди Халаф ва Ҳаллод ривоят қилганлар.

6) Нофеъ: Абу Рувайм Нофеъ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Нуайм ал-Лайсий ал-Маданий  (асли Исфарахондан)  Қуръон таълимини  Абу Жаъфардан олган, у эса Абдуллоҳ ибн Аббосдан, у киши эса Убай ибн Каъбдан таълим олганлар.

Нофеъ Мадина қориларининг пешвоси ва улуғ устозлардан бири эдилар. У зот 169 ҳижрий санада вафот этдилар. Унинг икки шогирди Қолун ва Валий устозлари илмини Африканинг ғарбий қирғоқлари давлатларида ёйдилар. Қолун ва Варш номлари билан юритиладиган қироат қоидалари ҳозирда ҳам Ғарбий Африка мамлакатларида мавжуд. Қуръонни улар ўз имлолари билан чоп этадилар.

7) Ал-Кисоий: Абул Ҳасан Али ибн Ҳамза ал-Кисоий Машҳур наҳв илми олими. Куфалик наҳвчиларнинг имоми. Замонасининг Машҳур муҳаддиси ва машҳур қориларидан бири. У 189 ҳижрий санада вафот этган. Унинг қироат илмини икки шогирди Абул-Хорис ва ад-Даврий тарғиб этганлар.

Нуриддин Хошимов

“Ҳидоя” ўра махсус ислом
билим юрт мударриси