“Маънавият” уйи (намозхона) биносининг биринчи ғиштини қўйиб берилди
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида Наманган шаҳар ҳокимининг 2019 йил 21-сентябрдаги 236-сонли қарорига асосан билим юртига тегишли бўлган Наманган шаҳар, Ахсикент МФЙ, И.Ганди кўча 1-уйда жойлашган ер майдонида лойиҳа асосида “Маънавият уйи” (намозхона) бино-иншоотлари қурилиш ишлари бошланди.
Жорий йил 21 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, устоз Абдулҳай домла Турсунов олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишиб, “Маънавият” уйи (намозхона) биносининг биринчи ғиштини қўйиб берди. “Маънавият уйи” (намозхона) хонақоҳ ва таҳоратхонадан иборат бўлиши режалаширилган.
Бино-иншоотни шаҳарсозлик ва архитектура талаблари асосида қурилишини таъминлаш ва назорат қилиш мақсадида қурилиши ишларини мутахассислар назорат қилиб бормоқдалар.
Қурилиши ишлари ҳашар йўли ва ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилганини инобатга олиб, яхшилик йўлида ҳамкорлик қилувчиларни ҳомийликка чорлаб қоламиз!
Ҳомийлик истагида бўлганлар қуйидаги
манзилларга мурожаат қилишлари мумкин:
телеграмда: @hidoyauz_savol_bot
📞телефон: +998692266060