БИЛИМЛАРНИ ТАЖРИБАДА ҚЎЛЛАШ - МАЪНАВИЙ БУРЧ
2021 йилда миллиардер Чарльз Мангер Жанубий Калифорния университети битирувчилари олдида чиқиш қилди. «Ҳар бирингизни нима сабабдан спикер жуда қари деган савол қийнаши мумкин, — деди у. — Жавоб равшан: «Спикер ҳали вафот этмаган». Мангер ҳозир ҳам тирик. Унинг бўлажак юристлар олдида берган маслаҳатлари узоқ ва бахтли умр кечиришни истаганлар учун қўл келиши аниқ.
Чарльз Мангер - америкалик адвокат, таниқли иқтисодчи, профессионал сармоядор ҳамда Уоррен Баффетнинг ишдаги ҳамкори.
1. Ишонч, омад ва шухратни қозониш керак
Жуда осон қоида. Олтин қоида дейиш ҳам мумкин. Сиз дунёдан истаган нарсангизни олишингиз мумкин, агарда уни ўрнига ўзингизни қўя олсангиз. Кўп ҳисобда, шу тамойилга асосланиб яшайдиган инсонлар бойлик ва шухратга эга бўлишади. Инсонлар ишончини қозона туриб, уларнинг ҳурматини ҳам қўлга киритишади. Ўзгаларнинг ишончини оқлай билиш, жуда ҳам ёқимли.
2. Тўғри инсонлардан ҳавас қилишни ўрганинг
Иккинчи ғояга мен анча аввалроқ яқинлашганман: бошқаларга бўлган ҳавассиз севги бўла олмайди. Бу инсон тирик бўлиши шарт эмас. Муҳими — у сизни илҳомлантира олиши. Бутун ҳаётим давомида мен ана шу ғоя билан яшадим ва у мен учун жуда, жуда фойдали бўлган.
3. Билимлар эгаллаш — билимларни тажрибада қўллаш каби маънавий бурч
Бу тамойилдан муҳим бир оқибат юзага келади. У эса ўз ҳаётингизни янги билимларни чинакам излашга қаратишингизни англатади. Янги билимларни эгалламай туриб, ўз мажбуриятларини яхши бажара оладиган инсонга айлана олмайсиз. Ўзингизда бор бўлган билим ва кўникмалар билан узоққа бора олмайсиз. Олға интилишга ҳаракат қилсангиз, сиз университетни битиргач ҳам ўқишда давом этишингиз лозим... Агар цивилизация фақат янги ихтиролар яратиш билан ривожлана олса, сиз ҳам фақат янги билимлар эгаллаш билан ривожлана оласиз.
4. Барча нарсани оз-оздан бўлса ҳам тушунишни ўрганинг
Мен сездимки, бошланғич ғоялар - бу исталган соҳадаги 95 фоизли муҳим ахбортдир. Бутун ҳаётим давомида тажрибада бу ёндошувни қўлладим. У менга берган барча нарсалар ҳақида айта олмайман, бироқ у ҳаётимни янада қувончли, ўзимни эса бошқалар учун фойдалироқ ва самаралироқ қилди. У бойишимга ёрдам берди. Бу ёндошувнинг хавфи ҳам мавжуд: турли соҳа экспертлари, баъзан сизнинг раҳбарингиз мавқеига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Сиз уларга нисбатан янада кўпроқ билишингиз ва тезда тўғри қарорлар қабул қила олишингиз мумкин. Бироқ бу ёндошув агарда имтиҳонда беш баҳо олиш учун шунчаки маълумотни ёдлаб олсангиз, иш бермайди. Сиз уларни шу қадар яхши билишингиз керак-ки, фикрлаш жараёнида ишлата олишингиз лозим. Шундагина уларни бошқа соҳаларда ҳам қўллай оласиз.
5. Фақат оқибатлар ҳақида эмас, муаммо келтирган нарсалар ҳақида ўйлашни ўрганинг
Муаммоларни бошқа томондан қаралганда ҳал этиш анча осонроқ бўлади. Яъни, сиз Ҳиндистонга ёрдам бермоқчи бўлсангиз, ўзингизга Ҳиндистонга қандай қилиб кўмак беришингиз ҳақида эмас, балки унга айнан нима катта зиён келтираётгани ва бундан қочиш учун қандай ишлар қилиш кераклиги тўғрисида саволлар беринг. Балки нуқтаи назар бўйича иккиси ҳам бир нарсадек туюлиши мумкин. Бироқ ундай эмас.
6. Ишончли бўлинг
Агарда сиз ишониб бўлмайдиган одамлар тоифасига кирсангиз, сизнинг барча яхши хусусиятларингиз тезда ювилиб кетади. Шундай экан, барини соф виждонан бажаринг, дангаса бўлманг.
7. Ҳаддан зиёд берилишдан қочинг
Сиз чекланган дунёқарашли инсонларни кўргансиз. Масалан, дин пешволари қарама-қарши нуқтаи назарлардан ўзларини сақлашади. Уларни бир нарса бирлаштиради: улар чегарадан чиқа олмайди ва эркин фикрлай олмайди. Бу сиёсий жиҳатларга ҳам тегишли. Ёшлик даврингизда қандайдир ғоя билан ёниб-куйиш, унга ишониш, ўзингизни уни тарафдори, деб аташ осон. Сиз ўзингизни идеология доирасида яна узоқроқ суриб кетаверасиз. Сиз мустақил ўйлашни ўрганинг.
8. Ҳасад, ғазаб ва ўз-ўзингизга ачинишдан халос бўлинг
Нима сабабдан ўзингизни азоблаб, ачиниб яшашингиз керак? Бу фикрлашнинг фалокатли туридир. Улар шу билан бирга тезда одатга айланади.
Менинг ўзи билан доим карталар йиғиндисини олиб юрадиган бир дўстим бор. Агар кимдир унга ўзига ачинишдан иборат бўлган қандайдир ҳикоя айтиб берса, карталардан бирини олиб, ўша инсонга беради. Картада шундай ёзилган: «Сизнинг ҳикоянгиз менга жуда таъсир қилди. Мен ҳеч қачон сиздек бошига кўп кулфат тушган инсонни учратмаганман». Буни ҳазил деб ҳисоблашингиз мумкин. Бироқ менинг фикримча, ўзингизга нисбатан ачиниш ҳиссини сезсангиз, сабаби мутлақо муҳим эмас. Балки фарзандингиз саратондан вафот этар, бироқ ўзингизга ачиниш вазиятни тўғирлашга ёрдам бермайди. Шунчаки ўзингизга шу каби карталардан бирини кўрсатинг. Ўзингизга ачинишдан тўхтай олсангиз, сиз ўзгалар олдида катта ҳурмат қозонасиз. Айбни вазият ёки бошқа кишилар бўйнига қўйманг. Ўз қилган ишларингиз учун масъулиятни қўлингизга олинг.
9. Ўзингиз ҳавас қиладиган инсонлар билан ишланг
Агарда бирга ишлаётган инсонлар сизга илҳом бағишласа, ҳаётингиз янада кўпроқ қувончли ўтади. Бунинг учун маҳорат керак бўлади. Мен ҳам илҳомлантирадиган инсонлар билан ишлашга қарор қилганман. Ҳеч қачон улар ҳақида ёмон фикр эшитмаганман. Худди шундай, доим менга ҳавас қиладиган инсонларга раҳбарлик қилганман.
10. Мураккаб вазиятларда ҳам объектив бўлишни ўрганинг
Доимий объектив текширувлар тўғри фикрлашни истасангиз доим зарур. Бу борада Дарвин каби далилларга асосланиб яшаш ёрдам беради. Рўйхатдаги барча нарсани текшириб, сиз кўп сонли хатолардан қочган бўласиз. Яхшироқ фойда берадиган бошқа усул йўқ.
11. Қобилиятли инсонларнинг бошқаришига рухсат беринг
Фикримча, ҳаёт агарда кўп ишлар қобилиятли, кўнгилли ва ўргата оладиган инсонлар қўлида бўлса кўп муносабатларда фақат ғолиб бўлади. Бу цивилизациянинг муҳим шартидир. Сиз малакаси етарли бўлмаган мутахассислар томонидан яратилган самолётда учишни истамайсиз. Сиз компаниянгизда қобилиятсиз кишилар ишлашини хоҳламайсиз. Сиз ҳокимият тўғри инсонлар қўлида бўлишини истайсиз.
12. Нимага кўпроқ қизиқиш билдирсангиз, ўша соҳада омадли бўласиз
Агар инсон қандайдир ишда омадга эришмоқчи бўлса, унга сўнмас қизиқиш билдириш зарурдир. Кўп сонли ишларни яхши тушунишим мумкин, бироқ агар қизиқтирмаса, мен соҳада энг зўри бўла олмайман. Шу сабабли, қўлингиздан келса, қизиққан ишингиз билан шуғулланинг.
13. Ўтиринг ва охирига етказмасдан турманг
Икки танишим кичик қурилиш фирмасини яратишди. Барча ишни бараварига олиб боришди ва муҳим бир қоида бўйича бошқаришди. У қуйидагича: «Ҳар сафар муддатигача битира олмасак, иккимиз ҳам якунига етмагунича кунига 14 соатлаб ишлаймиз. Бу қоида уларни уялтирмади ва натижада жуда бадавлат шахсга айланишди.
14. Омадсизликни янада яхшироқ бўлишнинг бир имкони сифатида ишлатинг
Ҳаёт қўрқинчли, ноҳақ зарбаларни йўллайди. Бироқ буларнинг барида маъно бор. Шунчаки, кимдир кўтарилади, кимдир — йўқ. Фикримча, қадимий юнон файласуфи Эпиткетнинг назарияси бунга тўғри келади. У ҳаётдаги ҳар бир бахтсизлик — бу ўзни кўрсатиш ва нимадир ўрганишнинг имкони деб ҳисоблаган. Сизнинг қарзингиз — ўзингизга ачинмай, зарбани керакли буюмга айлантиришдир.
15. Инсонларга ишонинг
Бу мен сизлар билан ўртоқлашмоқчи бўлган энг сўнгги ғоя. Хавфсизлик тартиб ва чоралари — бу цивилизациянинг энг олий шакли эмас. Цивилизациянинг энг олий шакли — бу эришилган ишонч тизими. Муҳими, инсонлар бир-бирини кўр-кўрона қатъий қоидаларга асосланиб кузатиши эмас, балки бир-бирига тўлиқ ишона олишидир. Ишонч шахсий ҳаётда ҳам бўлиши керак. Агар турмуш келишувингиз шартлари 47 варақдан иборат бўлса, оила қуришни маслаҳат бермайман.
Алишер Анваров
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси