“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Умухалқ байрами 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир бўлди
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий масалар бўйича мудир ўринбосарининг 2021-2022 ўқув йили иш режасининг 3-банди ижроси юзасидан билим юртида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан билим юртида 07.05.2021 йил куни билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаев раҳбарлигида маънавий ва маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Ривожитдин Насритдинов, ўқитувчи ва талабалар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўз олган нотиқлар машъум уруш кунларидаги хотиралар ҳамда юртимизда инсон хотирасига берилаётган катта эътиборлар ҳақида маълумотлар бердилар.
Тадбир давомида 8 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги томонидан нуронийлар учун байрам дастурхони ёзилди.
Тадбирда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мудири А.Бобамирзаев, билим юрти ўқитувчи, ходилари ва талабалари муносиб иштирок этишди.
Байрам дастурхонига 100 нфардан ортиқ шаҳар-туман худудида яшовчи фронт ортида хизмат қилган нунонийлар ва меҳнат фахрийларидан вакиллар таклиф этилдилар.
Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили Абдулҳай Турсунов очди ва олиб борди. У аввало 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йиғилганларни табриклаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг саломларини етказди.
Тадбирда Наманган вилояти Нуронийлар Кенгаши раиси И.Нажмиддинов, вилоят ҳокимлиги котибият мудири М.Абдураззақов, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси мутахассислари иштирок этдилар.
Тадбир якунида таклиф этилган нуронийларга вилоят вакиллигининг эсдалик совғалари улашилди. Сўнгра иккинчи жаҳон уруши шаҳидлари ҳақларига Қуръони карим тиловат қилиниб, аждодларимиз руҳи ёдга олинди. Барча иштирокчилар Муҳтарам Юртбошимиз томонидан Янги Ўзбекистонда кекса нуронийларга берилаётган катта эътибор ва эъзозлар учун ташаккур изҳор этиб, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги бундан ҳам зиёда бўлишини сўраб дуолар қилдилар.
Тадбир сўнгида тиловати Қуръон қилиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўтганлар руҳига бағишлаб дуои хайрлар қилинди.
Билим юрти матбуот хизмати