Яратилиш санаси 14.04.2021

ҚЎНИ – ҚЎШНИЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Нисо сурасидаги ояти Каримада Аллоҳ таоло бир неча тоифа одамларга яхшилик қилишга амр қилмоқда; Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мимскинларга яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошидаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар”, деган.

Тафсирчи уламоларимиз ояти  каримада зиткр қилинган “яқин қўшни”ни қариндош қўшни, яъни, яқинлиги бор қўшни, деб; “Ён қўшни”ни эса, оддий, яқинлиги йўқ қўшни, деб тушинтирганлар. Қўшнига яхшилик  қилиш ҳақидаги исломий таълимотлар ҳам дунёда мисли йўқ таълимотдир. Кези келганда шу жойда бир неча ҳадиси шарифларни кўриб ўтайлик.

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят  қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Аллоҳнинг хузурида  дўстларнинг яхшиси ўз дўстига яхшилик қилганидир. Аллоҳнинг хузурида қўшниларнинг яхшиси ўз қўшнисигша яхшилик қилганидир”, деганлар.

Абу Бакр ал-Барроз Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят  қилган ҳадисда   Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларни айтадилар:  “Қўшнилар уч хил бўладилар. Битта ҳаққи бор қўшни. У ҳаққи энг оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Буниси энг кўп ҳаққи бор қўшнидир.  энди битта ҳаққи бор қўшнига келсак, у мушрик қўшнидир. Унинг қўшнилик ҳаққи бор, холос. Иккита ҳаққи бор қўшни эса, мусулмон қўшнидир. Унинг ҳам мусулмонлик ҳаққи, ҳам қўшнилик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни  эса, мусулмон қариндош қўшнидир. Унинг мусулмонлик, қариндош ва қўшнилик ҳаққлари бордир”.

Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли қилишга хизмат қилади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят  қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим”, дедилар”.   Тўртовлари ривоят қилган.

Демак, Жаброил алайҳиссалом қўшнига яхшилик, мурувват қилиш тўғрисида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга шу қадар қаттиқ таъкидлаганлар эканки, гап шундай тарзда давом этадиган бўлса, меросингниям қўшнинг олади, деб қолармикан, деб ўйлаган эканлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят  қилинади: “Ей Аллоҳнинг расули! Менинг икки қўшним бор. Улардан қай бирига ҳадя қилай?” дедим. “ Сенга эшиги яқинига”, дедилар”.

Демак, қўшнининг ҳаққи уни уйи яқинлигига қараб турли даражада бўлар экан. Энг яқин қўшнининг ҳаққи энг кўп бўлар экан. Агар қўшнилардан бирига ҳадя қилиш нияти бўлса, уларнинг эшиги яқинидан бошлаш яхшидир. 

Халқимиздаги “Ён қўшни – жон қўшни” мақоли ушбу ҳадиси шарифдаги маънони такрори бўлса ажаб эмас. Демак, қўни-қўшнига яхшилик қилшда, ҳадя беришда эшиги яқинроқ бўлган қўшнидан бошлаш керак экан. Агар бир қўшнини ташлаб, ундан кейингисига ҳадя берилтса, ўртадаги қўшнининг кўнглига: “мени ёмон кўрса керак, бўлмаса ён қўшни бўла туриб, шунақа қиладими?” деган шубҳа тушади. Бу эса қўшничилик алоқаларига кейинчалик путур етишига олиб келади. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди!” дедилар. “Ким? Эй Аллоҳнинг Расули!” деди  “Қўшниси уни ёмонлигидан омонда бўлмаган киши”, дедилар”. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Муслимнинг ривоятида “Қўшниси ёмонлигидан омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди”, дейилган. Бунда қўшнисига ёмонлик қилишни ҳалол ҳисоблаган одам кўзда тутилган, дейди уламоларимиз. Бу ҳадиси шарифда ҳам қўшнининг ҳаққи улуғ эканлиги тарғиб қилинмоқда.

Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Амрнинг уйида қўй сўйилди. Бас, у киши: “Яҳудий қўшнимга ҳадя қилдиларингми?  Мен  Расулуллоҳ  саллоллоҳу алайҳи васалламнинг “Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни мреросга ҳам шерик  қилармикан, деб ўйлаб қолдим”, деганларини эшитганман” , деди”.

Бу ҳадиси шарифда қўшнига кўрсатиладиган эҳтимом намуна ҳам келтирилмоқда.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг хузурида қўшниларнинг энг яхшиси қўшнисига яхши бўлганидир” деганлар. 

Биз ҳам худди ҳадисга мувофиқ қўшниларнинг энг яхшиси бўлишликка харакат қилмоқлигимиз ва яхши қўшни бўлмоқлигимиз лозим бўлади.

 

 Камолиддин ТОЖИДДИНОВ

“Ҳидоя ўрта махсус ислом
билим юрти” 4- курс талабаси