Яратилиш санаси 23.05.2022

Билим юртига ташриф

Жорий йил 21 май  куни билим юрти   талабалари билан  “Ҳилол наширёти ва “islom.uz” портали” катта ходими ва бирнеча араб тили бир неча граматикасини ўзбек тили таржимони ҳамда “madrasa.uz” сайтини асосчиси Турсунов Анвар Аҳмад домла билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Учрашувни  Қуръон тиловати билан бошланиб дуои-ҳайрлар қилинди.

Тадбирни билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Содиқжон Мадмусаев очиб ташкил этилган учрашув хақида сўз юритиб таклиф этилган меҳмон Турсунов Анвар Аҳмад домлага сўзни берди.

Нотиқ ўз сўзида кейинги пайтда юртимизда ёшларга бўлган эътиборнинг орттирилгани, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда долзарб вазифаларни алоҳида таъкидлади.

“Ёшлар билан учрашув” деб номланган мазкур тадбирда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар юритиб, унинг мазмун моҳияти ва истиқболдаги самараси ҳақида тўхталиб ўтди. 

Муҳтарам юртбошимизнинг ғамхўрликлари ва саъй-ҳаракатлари ила  ёшларни илм-маърифатли, одоб-ахлоқли этиб тарбиялашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида, ёшларда ғоявий таҳдидларни вақтида илғаб, уларга қарши иммунитетни кучайтириш масаласи ҳам тобора долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. 

Албатта, бўлажак имом-хатиблар бугунги кун билан ҳамнафас бўлиши, Ислом дини таълимотиларини тараннум этишга жидду жаҳд қилиши, юртимизда ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан хабардор ҳолда доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиши лозим.

Шунингдек, бугунги кунда диний соҳа ходимлари олдида турган муҳим вазифалар, хусусан, уларнинг ўз устиларида мунтазам ишлаши  ва жаҳолатга  қарши маърифат  билан муносиб курашиш, бунинг учун эса замонавий билим олиш, турли йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрнини топиш кераклиги таъкидланди. 

Бугунги замон шиддат билан ўзгариб бораяпти. Шунга яраша одамларнинг маънавияти ва маърифати ҳам юксалиб бораяпти. Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек, глобаллашув даврида одамларнинг тўғри йўлдан чалғитадиган, айниқса, ёшларни ўзларининг ғаламис ниятлари ортидан эргашишга ундаётган кимсалар ҳам йўқ эмас. Худди ана шундай кишиларнинг ҳийла-ю найрангларидан ёшларни асрашни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз юртимизнинг турли худудларига ташриф  буюрганларида ёшлар билан  алоҳида мулоқот қилдилар. Ана шундай суҳбатлар чоғида: “Бухорийлар, Термизийларга бешик бўлган юртдан терроризм, эктремизимга алоқадор ёшларнинг чиқиши мумкин эмас”, дея кўп таъкидлайдилар. 

Шундай вазиятда диний таълим муассасалари талабалари, имом-хатибларнинг хизматлари беқиёс. Чунончи, улар юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар моҳиятини алоҳида,  хусусан, билиб-билмай адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган ёшларга аниқ мисоллар асосида тушунтириб бериши лозим.

Бугун ҳамма соҳада юртимиз байроғини баланд кўтараётган ёшлар кўплаб учрайди. Худди шундай, диний соҳада ҳам ёшлар бухорийлар, термизийлар, насафийлар авлоди эканини амалда исботлаш вақти келганлиги таъкидлаб ўтилди. 

Дўстона ва очиқ мулоқот тарзида кечган йиғилишда талаба ёшлари ўзларини келажакдаги фаолиятлари учун зарур бўлган  саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Бундан ташқари талабалар ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларга жавоб ўлароқ билимларини янада ошириб, ёшлар онгига раҳна солиши мумкин бўлган ҳар қандай пуч ғояларга қарши ўз ўрнида жавоб берадиган малакали кадрлар бўлиб етишишга ваъда бердилар.

Ташкил этилган очиқ мулоқот ва самимий суҳбатдан иштирокчилар ўзларига кўплаб ижобий таассуротлар олдилар.

Билим юрти матбуот хизмати