Яратилиш санаси 26.04.2021

Дининг устуни ва «Жаннат»нинг калити - намоздир.

Расулуллоҳ (с.а.в): «Таҳоратни комил қилиб, вақтларига риоя этиб, беш вақт намозни адо этган кишига қиёмат кунида нур-ҳужжат далил бўлур. Ким намозни зое қилса, Фиръавн ва Хомон билан тирилар»-дедилар. Намоз иймонни қувватлантирадиган ибодатдир. Қалбимиздаги иймоннинг нури намоз билан кўринади, янада нурланади. Намоз инсонни ёмон феъллардан сақлайди. 

Аллоҳ таоло муқаддас каломи бўлмиш Қуръони каримда марҳамат қилиб айтадики: «(Эй Муҳаммад), сиз ўзингизга ваҳий қилинган Китоб – Қуръондан бўлган (оятлар)ни тиловат қилинг ва намозни тўкис адо қилинг! Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур. Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур» (Анкабут сураси, 45-оят).

Ибн Жаририн дейди: «Ким намоз ўқиса, намози уни ёмон феъллардан сақламаса, у намоз билан Аллоҳдан узоқлашмоқдан ҳеч бир нарса ортмас»

Мунофиқнинг аломати шуки, у хуфтон ва бомдод намозига дангасалик қилади. Намоздан бошқа севимли амал бўлганда фаришталар шу ибодатни қилишарди. Қиёмат куни банданинг аввалги ҳисоби намоздан бўлади. Намози дуруст бўлса, бошқа амаллари қабул қилинади, намози нуқсонли бўлса, рад қилинади.

Абу Ҳурайрага: «Оилангни намозга буюр! Албатта Аллоҳ таоло ўйламаган ерингдан ризқ етказади»-деганлар Расулуллоҳ (с.а.в) «Ўғриларнинг энг ёмони намоз ўғрисидир» Беномозлик кўрнамакликдир. Намозхонда барака бор, бенамозда йўқ. Саҳарларда туриб, Аллоҳни ёд этиб, намоз ўқиса, шу киши барака топади. Барака ўзи нима? Уламоларимиз шундай мисол билан тушунтирадилар: қўй бир йилда бир ёки иккита туғади. Пода-пода қўй бор, сўйилиб, ейилиб турса ҳам, камаймайди. Ит уч ойда беш-олтита туғади. Лекин гўшти ейилмайди, пода-пода ит ҳам йўқ. қўй кечаси ухлаб, тонг саҳарда Аллоҳни зикр қилади. Ит кечаси санғиб, тонг саҳарда ухлайди. Барака саҳарда ёғилади. Шунинг учун Аллоҳ қўйга барака берди, итдан баракани олди. 

Саҳобалар Расулуллоҳ (с.а.в)га: «Дуо қилинг, биз бу дунёда сиз билан биргамиз, охиратда ҳам бирга бўлайлик»-дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в): «Кўп сажда қилиш билан менга яқин бўласизлар»-дедилар. 

Намоз Аллоҳга ялиниб ёлворишдир. Уни қўрқув билан адо этиш керак. Иброҳим алайҳиссалом намоз ўқисалар, юракларининг уришини орқадагилар эшитар экан. Баъзи тобеъинларнинг намоз бошланганида кўзидан ёш оқиши ҳам бошланар экан. Ҳазрат Алига: «Нимага намозда титрайсиз?» дейишса, «Буюк Зотнинг ҳузурига чиқишни ўйлаб»-деган эканлар. 

Хотамул Асомий: «Таҳорат оламан, жойнамозни солиб, ақлимни йиғаман, оёққа тураман, икки қошим орасига Каъбани оламан. Жаннатни ўнг томонимга, дўзахни чап томонимга қўяман, Азроилни тепамда кўраман ва бу охирги намозим, деб такбир айтаман, маъносини секин англаб қуръон ўқийман. Умид ва қўрқув билан Аллоҳ ҳузурида тургандек тураман, тавозеъ билан рукуъ қиламан, хушуъ билан сажда қиламан. Ўнг оёьимни тик қилиб, чап оёғим устига ўтираман. Намозимни ихлос билан ўқийман. Сўнг «қабул бўладимикин?» деб қўрқаман», дедилар. Зуҳд билан ўқилган икки ракат намоз умр бўйи зуҳдсиз ўқилган намоздан афзалдир. қабрда бенамозни бир кўзи бор қора илон кутиб олади, у ҳам бўғади, ҳам чақади. Унинг заҳри минг йилларга етади. 

Намозни бир ўқиб-бир ўқимаган одам учун жаҳаннамда Хабхаб, деган оловли чуқур бор. Жаҳаннам аҳли ҳам бу чуқурдан қўрқади. Намозни ўз вақтида ўқимаганларнинг еридир бу! Ҳатто баъзи уламолар шундай дейишган экан: «Бенамозга ким қиз берса, унинг қабрига Аллоҳнинг лаънати ёғилади». 

Намозда бутун ибодатларнинг мисоли бор, масалан, рўзага ўхшаш: бунда ейилмайди, ичилмайди. Юзимиз Кацбага йҳналади: бу ҳажга ҳхшайди. Намоз баданимизнинг закоти, соьлиьимиз, умримиз учун энг гҳзал шукрдир. Намоз ҳқувчи киши бутун ҳайвон, набототларнинг ибодатига ҳхшаб ибодат қилади. Масалан, икки оёқлилар тик туриб ибодат қилишса, тҳрт оёқлилар эгилиб сиьинишади. Ерда судралиб юрувчи ҳайвонлар эса ётиб ибодат қиладилар. Яна малакларнинг ибодатларига ҳам ҳхшайди. Уларнинг бацзилари рукуцда, бацзилари саждада, бацзилари қиёмдадирлар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг намозларидек намоз ўқишни Аллоҳ барчамизга насиб этсин.

Абдулносир БОБАМИРЗАЕВ

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
билим юрти ўқитувчиси

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар