Яратилиш санаси 18.06.2022

Иштирокчиларимиз номинация ғолиби бўлишди

2022-йил 14-17 июнь кунлари Тошкент шаҳрида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусидаги эсселар танловининг Республика босқичи ўтказилди.
 

Танловнинг Республика босқичида “Хидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасидан 1-курс талабаси Абдумуталов Муҳаммаднозим Соҳибжон ўғли ҳамда 3-курс талабалари Абдурашидов Абдувахоб Абдумалик ўғли  ва Абдурахмонов Нўъмонхон Аюбхон ўғли қатнашдилар.

Абдурашидов Абдувахоб Абдумалик ўғли мазкур танловнинг «Энг самимий дил изҳори» номинациясида ғолиб деб топилди.

Барча қатнашчиларга ташкилотчилар томонидан Диплом, ноутбук ҳамда китоблар тўплами билан тақдирландилар.

“Хидоя” ўрта махсус ислом таълим
муассасаси Mатбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар