Яратилиш санаси 22.06.2022

Ихлоснинг таърифи

"Ихлос" калимаси араб тилидаги "ахласа" феълининг масдари (иш-харакат номи) бўлиб, лугатда "бирон кишига нисбатан самимий, холис, содик бўлиш", деган маънони ифодалайди. Шариат истилохида эса у "Аллох Таъолога нисбатан холис, содик бўлиш, барча амалларни холис Унинг Ўзи учун килиш" маъносини англатади.

Ихлоснинг таърифи ва унинг чегаралари борасида тўхталадиган бўлсак, айтиш мумкинки, уламолар бу борада турлича фикр билдиришган. Айрим олимлар ихлосни: "Диний бурчларни факат холис Аллох Таъоло учун килишдир",- деб тушунтиришган. Айрим олимлар эса: "Ихлос бу амалларни одамларнинг назаридан олиб кочишдир",- деб айтишган.

Ал-Харавий: "Ихлос бу амалларни хар кандай ташки аралашмалардан халос килишдир",- деб таъриф берганлар.

Яна бир олим эса: "Мухлис (амалларни холис килувчи) киши, бошкаларнинг калбида унинг эътибори бор ёки йўклигига заррача хам ахамият каратмайдиган одамдир. Унинг калби Аллох азза ва жалла олдида такволи бўлиб бўлган. Шунинг учун у хатто энг арзимас амалларини хам одамлар билишини истамайди",- деганлар.

Шак-шубха йўкки, тўлик ихлосга эришиш учун бутун куч-гайратни ишга солмок керак. Ривоят килинадики, бир куни Сахл ибн Абдуллох ат-Тустарийдан: "Калб учун энг машаккатли нарса нимадир?"- деб савол беришганда, у зот: "У ихлосдир, чунки унда калб хохиши учун хеч кандай улуш колмайди",- деган эканлар.

Суфён ас-Саврий эса: "Ниятимдан кўра кийинрок бирон нарсани муолажа килмадим, зеро, у тез ўзгариб турувчидир",- деганлар.

Каттабаев Муҳаммадали

билим юрти АРМ мудири