Яратилиш санаси 26.06.2022

ИМОМ БАЙҚУНИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ. 

Тоҳа ибн Муҳаммад Байқуний роҳматуллоҳи алайҳнинг “Манзуматул Байқуния” асари ҳадис илми истилоҳларига бағишланган мўътабар асарлардан бири ҳисобланади. Асар муаллифи Тоҳа ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг таржимаи ҳоллари ҳақида батафсил маълумот сақланиб қолмаган. Фақатгина манбаларда у зотнинг 1080-ҳижрий йилдан олдин яшаб ўтганлари баён қилинган.

“Манзуматул Байқуния” номи билан машҳур бўлган ушбу асар назмий услубда ёзилган ўттиз тўртта байтдан иборат. Асар лафзлари ёрқинлиги, иборалари енгиллиги ҳамда  ҳадис илмининг асосий қоидаларини қисқа лафзлар билан ўзида мужассам этгани билан бошқа асарлардан ажралиб туради. “Ал-Манзуматул-Байқуния” асари ҳадис илми мутахассилари учун ажойиб қўлланма ҳисобланади. Ҳамда уларга маълумотларни сақлаб қолишда қисқалиги ва манзума шаклида келгани айни муддаодир. Бу эса, ҳадис илмининг истилоҳларини доимий равишда ёдда сақлашга ва улардан унумли истефода этишга жуда катта қулайликлар туғдиради. Шунинг учун ҳам, бу асар таълиф этилган вақтдан буён аҳли илмлар орасида энг мўътабар асарлардан бири сифатида қўлма-қўл бўлиб келган.

Айрим маълумотларда қўйидаги фиклар келтирилади: Aл-Байқуни, Умар (ёки Тоҳа) бин Муҳаммад бин Фаттоуҳ Aл-Байқуни Aл-Димашқий Aл-Шофеъий (тахминан 1080 ҳижрий / милодий 1669 йилда вафот этган) ҳадис олими. Тўлиқ исми Умар  (ёки Таҳа) бин Муҳаммад бин Фаттоуҳ ал-Байқуни 1600 йилда туғилган. Дамашқда вафот этган санаси ҳижрий 1080 йил . 
Aл-Байқуний ҳақида кўп маълумот йўқ, токи аз-Зарқоний ўзининг ал-Бойқуний тузуми ҳақидаги сўнгги изоҳида: “Мен унинг номини ҳам, таржимасини ҳам, унга нисбат берилган нарсани ҳам топмадим”. 

Aл-Aжҳурий ўз изоҳида Aз-Зарқонийнинг изоҳига қўшимча қилиб, шундай деди: “У бир ҳошиядан ровийнинг қўлёзмаси нусхасини топди, унда шундай дейилган: Унинг исми Шайх Умар ибн Шайх Муҳаммад бин Фаттуҳ Aл- Димашқи аш-Шофиий”. Бадриддин ал-Ҳасаний ўзининг “Aл-Дурарул-баҳия” [қўлёзма] деб номланган “ал-Байқунийя” шарҳининг сўнгги саҳифасида қўшимча қилган ва унда шундай дейилган: “[Aл-Байқуний] кўпчиликни шу нисбатда тўхтатган. Бу йерда ёзганлар ва мен улардан баъзилари учун бу Озарбайжоннинг курдлар яқинидаги Бақун қишлоғига тегишли еканлигини кўрдим”.

Аллома Байқунийдан бу манзумасидан ташқари асарлари мавжуд эканлиги бизгача маълум эмас. Бироқ дунёдаги барча ислом дини олий ва ўрта билим юртлари кенг кўламда фойдаланиб келмоқда. Ҳаттоки, ҳозирда ушбу манзумага овозли ва кўрсатув тардида дарсликлар бисёрдир. 

Маҳмуджанов Абдулазиз

Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти битирувчиси