Яратилиш санаси 01.05.2021

Намоз ўқувчи намоз вақтида қаерга қараб туради?

Моликийлар намоз ўқигувчи намозда ўз олдига қараб туришликка ҳукм қиладилар.

         Жумҳур уломолар, намоз ўқигувчи намозда сажда қиладиган ўрнига қарашликка ҳукм қиладилар.

         Шарик ал-Қозий Қиёмда сажда қиладиган ўринга, рукуъда икки қадам оросига, саждада бурунга, қаъдада эса қучоғига қарашликка буюради. Қуртубий ушбу: 

فَوَلِّ وَجۡهَكَ شَطۡرَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَام

( “ Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур ” )

Намоз ўқигувчини ўз олдига қараб намоз ўқишлигига мана бу оят ёрқин ҳужжатдир. Чунки, бу оятда намоз ўқигувчи сажда қиладиган жойига эмас балки Масжидул Ҳаром томонга буюрилмоқда деб айтади.

         Масжидул Ҳаром доимо намоз ўқигувчини тўғрисида бўлади. Ушбу оятга кўра  Имом Молик  йўл тутадилар.

         Ибни Арабий ўзини “Аҳкомул  Қуръон “ китобларида қуйдагиларни баён қиладилар.

         Намоз ўқигувчи олдига қараб туриши керак агар сажда қиладиган жойга бошини эгиб қарайдиган бўлса тик турган ҳолатидаги фарз бўлган қиёмнинг баъзиси йўққа чиқади, ваҳолангки бош аъзоларнинг  шарафлисидир. Агар бошни тик қилиб кўзларни ерга қарашликка мажбур қилинадиган бўлса бу ҳолатдан катта машаққат келиб чиқади. Бизнинг динимизда эса қийинчиликка буюрилмаган.

         Саҳиҳ ( танланган ) йўл. Жумҳур уломолар танлаган йўлдир. Намоз ўқигувчи сажда қиладиган  жойига қараса  Каъбага юзланиб турган ҳолатдан чиқиб кетмайди. Саждага қараб намоз ўқишликни жумҳур уломолар матлуб деб ҳисобладилар. Қалб ҳушуъ ва ҳузуъда бўлишлиги учун сажда қилинадиган жойга қараб турилади. Агар намоз ўқигувчи кўзларини тўғрига қаратиб турадиган бўлса унда бошқа нарсаларга кўзи тушиб қолишлиги билан ўзидан хушуъ ва ҳузуъни йўқотади. Шунинг учун ҳам жумҳур уломолар саждага қараб намоз ўқишликни матлуб ва афзал деб ҳисобладилар.

Абдуқаҳҳаров Сарвар
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар