Яратилиш санаси 04.07.2022

“Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида тадбир ўтказилди

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2022 йил 29 июндаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда давра суҳбати ташкил этиш ҳақидаги 1715-сонли топшириғи ижроси бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

ЎМИнинг мазкур топшириғига асосан жорий йил 4 июль куни билим юртида ўқитувчи, ходимлар ва иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. 

Давра суҳбатига Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Наманган вилояти ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Д.П.Эрматов, Наманган шаҳар адлия бўлими етакчи маслахатчиси А.А.Файзуллаевлар таклиф этилди.

Соҳа мутаҳассислари давра суҳбатида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга ошириб келинаётган ишлар самарадорлиги, коррупцияга қарши курашиш бўйича ташкил этилган агентлик фаолияти, коррупциявий жиноятлар бўйича мутасадди корхона ва ташкилотлар рейтинги, коррупциявий жиноятни келиб чиқиш сабабларини ва уни олдини олиш чоралари, жиноят учун белгиланган жазолар кучайтирилганлиги, коррупциявий жиноятлар содир этилишида таълим соҳаси ҳамон рейтингнинг юқори поғонасида бораётганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумот ва тушунчалар бериб ўтдилар.

Давра суҳбати давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Билим юрти раҳбарияти келгусида ҳам коррупцияни олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари иштирокида йиғилиш ва давра суҳбатлари ўтказиб боради ва диний соҳа ходимлари сифатида билим юрти ҳодимлари ҳам кенг жамоатчилик ўртасида ушбу жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган тарғибот ишларида янада фаол иштирок этиб боришликларини маълум қилади.

 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати