Яратилиш санаси 26.08.2022

Салом берсангиз эшиттириб беринг!

“Ас Салом Аллоҳ азза ва жалланинг исмларидан биридир. Аллоҳ уни ер юзига қўйди, бас, саломни ўртангизда ёйингиз”. 

Аллоҳ таолонинг Салом исм сифати нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик – хотиржамлик ва роҳат берувчи зот. Аллоҳ “Ас Салом” сифати билан бандаларга тинчлик, хотиржамлик ато қилади.

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إذَا سَلَّمْت فَأَسْمِعْ فَإِنَّهَا تَحِيَّةٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ

“Салом берсангиз эшиттириб беринг, зеро у Аллоҳ ҳузуридаги гўзал, муборак таҳиётдир”

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: أَفْشُوا السَّلاَمَ تَسْلَمُوا

“Саломни ошкора қилинглар (яъни орангизда ёйинглар), саломат бўласизлар”.

عَنْ أَنَسٍ عَنِ النَّبِىِّ - صلى الله عليه وسلم - أَنَّهُ كَانَ إِذَا تَكَلَّمَ بِكَلِمَةٍ أَعَادَهَا ثَلاَثًا حَتَّى تُفْهَمَ عَنْهُ ، وَإِذَا أَتَى عَلَى قَوْمٍ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ سَلَّمَ عَلَيْهِمْ ثَلاَثًا

Анас р.а.: “Расулуллоҳ с.а.в. бирор гап айтсалар, эшитувчи уни англамагунча 3 марта қайтара эдилар. Агар бирор жамоага бориб салом берсалар, 3 марта салом берар эдилар”.

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِاللَّهِ مَنْ بَدَأَهُمْ بِالسَّلاَمِ

“Кишиларнинг Аллоҳнинг ҳузуридаги олий мартабалиси саломни бошлаганидир”. муҳаббатлашиш

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « وَالَّذِى نَفْسِى بِيَدِهِ لاَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا وَلاَ تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا أَفَلاَ أَدُلُّكُمْ عَلَى أَمْرٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ أَفْشُوا السَّلاَمَ بَيْنَكُمْ ».

“Жаннатга киролмайсиз мўмин бўлмагунингизча, мўмин бўла олмайсиз то бир-бирларингизни яхши кўрмагунингизча. Бир-бирингизни яхши кўрадиган бир нарса ўргатайми?” дедилар. “Албатта, Ё Расулуллоҳ” дейишди. Ул зот: “Орангизда саломни ошкора қилинг, ёйинг” деб марҳамат қилдилар.

عن أبي هريرة، أن رجلاً مر على رسول الله صلى الله عليه وسلم وهو في مجلس، فقال: السلام عليكم. فقال"عشر حسنات". فمر رجل آخر، فقال: السلام عليكم ورحمة الله. فقال: "عشرون حسنة". فمر رجل آخر، فقال: السلام عليكم ورحمة الله وبركاته. فقال: "ثلاثون حسنة". فقام رجل من المجلس، ولم يسلم! فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " ما أوشك ما نسي صاحبكم! إذا جاء أحدكم المجلس فليسلم، فإن جلس ثم بدا له أن يقوم قبل أن يتفرق المجلس فليسلم، فإن 
بدا له أن يجلس فليجلس، ما الأولى بأحق من الآخرة".

“Расулуллоҳ с.а.в. бир йиғинда ўтирганларида бир киши келиб: “Ассалому алайкум” деди. Расулуллоҳ с.а.в. “10та ҳасанот”, дедилар. Яна бир киши келди-да: “Ассалому алайка ва раҳматуллоҳ”, деди. Ул зот с.а.в.: “20та ҳасанот”, дедилар. Кейин яна бир киши келиб: “Ассалому алайка ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ”. Шунда Пайғамбаримиз с.а.в.: “30та ҳасанот”, дедилар. Шунда бир киши йиғиндан туриб кетаётиб салом бермади. Расули Акрам с.а.в.: “Дўстингиз саломни унутаёзди, агар бирортангиз одамлар тўпланган жойга келсангиз салом беринг, жой кўрсатилса ўтиринг, туриб кетишда яна салом беринг. Биринчи саломдек иккинчиси салом ҳам савоб бир хил” дея марҳамат қилдилар”. 

Муҳаммад Нажмиддинов,

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ходими