Яратилиш санаси 04.10.2022

Бола бошидан...

Бироз аввал бир дўконга кирсам 5 яшар болача дадасини телефони ковлаб ўтирибди.

Олдига борсам, Тик-ток томоша қиляпти. Бироз кутдим. Шунақа видеолар чиқяптики ҳижолат қилдим, ҳамда жиддий тарзда аччиғим чиқди.

Беҳаё роликларни бемалол, қайта-қайта кўряпти. Олдига бориб нима бу? десам, «ёмон нарса» дейди бечора.

Дадасини чақириб, ўғлингиз нима томоша қиляпти? - дея сўрасам мултфилм дейди.

Шунда дадасига: «Унақа эмас, беҳаё видеоларни кўряпти. Фарзандингизга мана шундай видеоларни кўрсатиб юраверсангиз, эртага ўсмирлик ёшига етган сизни қон йиғлатади. Ўша пайт болага танбеҳ бераман десангиз, қувватингиз етмайди. Қарабсизки, уятсиз, ахлоқсиз фарзандга дадаман дея қон йиғлайсиз» - дедим.

П/С: Мен гувоҳи бўлганим бу каби воқеалар ҳозирги кунда оддий ҳолга айланиб қолган.

Оналар болам тинч турсин дея уларни қўлларига телефон тутқазиб қўйишади. Улар интернетни ёқиб, хоҳлаган видеоларини томоша қилиб, ахлоқсиз, беҳаё бўлиб улғайяпти.

Охир оқибат жамиятда беҳаёлик, ахлоқсизлик, зино каби иллатлар жадаллик билан ривожланмоқда.

Ўрмонга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баробар ёнади.

Жамиятни ислоҳ қилишга, миллатимга манфаатим тегсин десангиз, тарбияни оиладан, фарзандингиздан бошланг!

 Маҳмудов Калимуллоҳ 

“Ҳидоя“ ўрта махсус ислом 
билим юрти Ўқитувчиси