Яратилиш санаси 12.10.2022

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари барчани ажаблантирар эди. У зотнинг камтарликлари деганда: гўё руҳлари Аллоҳга ва нафслари охиратга кўчиб ўтгандай эди. Мўминларга нисбатан камтарликлари эса, доимо ожизлари билан бирга бўлар, беморларини бориб кўрар, мискинларига хайрихоҳлик қилар эдилар. Бахтсиз, бечора ва фақирларга яхшилик қилар, заифлардан доим кўнгил сўрар эдилар.

Болалар ҳамда аҳиллари билан ҳазиллашар ва ўйнар эдилар. Инсонлар билан бирга таомланар, кези келганда тупроқ устига ўтирар ва ерда ёки бўйро устида ётар эдилар. Доимо барчаси учун Аллоҳдан рози бўлар, шуҳрат, мартаба ва дунёвий ишлар мақсадида тамаъ қилмас эдилар. Инсонлар билан лутф ила суҳбат қурар, ғариблар билан эса муҳаббат ила гаплашар эдилар. 

Абдураҳимов Баҳромжон 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом 
билим юрти ўқитувчиси