Яратилиш санаси 22.10.2022

Билим юртида очиқ дарс

▫️"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти фиқҳ фани ўқитувчиси Исмоилхон домла Ишанов 4-курс 43- гуруҳ талабаларига “Усулул фиқҳ” фанидан “Омм баҳси ва унинг ҳукмлари” мавзуси бўйича очиқ дарс ўтди.

▫️ Билим юрти мудири А.Бобамирзаев, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари С.Мадмусаев, маънавий ва маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари Р.Насритдинов, ақоид фани ўқитувчиси К.Маҳмудов, фиқҳ фани ўқитувчиси Ю.Шодиев каби тажрибали устозлар очиқ дарсни кузатиб, таҳлил қилдилар. 

▫️Дарс интерфаол, замонавий услуб ва методлар асосида бўлиб ўтди.
 

Билим юрти матбуот хизмати