Имом Ибн Анбарийнинг устоз ва шогиртлари
Шайхлари:
Абул Қосим Муҳаммад Анбарий, Абул Аббос ибн Аҳмад ибн Яҳё Саълаб, Исмоил ибн Исхоқ Қозий, Аҳмад ибн Ҳайсам Баззоз, Аҳмад ибн Саҳл Ашнаний, Идрис ибн Абдул Карим, Хаким Термизий, Муҳаммад ибн Юнус Кудаймий, Муҳаммад ибн Ҳорун Таммор, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Назр, Ҳасан ибн Ҳаббоб, Сулаймон ибн Яҳё Зобий, Муҳаммад ибн Яҳё Марвазий, Аҳмад ибн Саид Димашқий, Иброҳим ибн Мусо, Абдуллоҳ ибн Баён, Аҳмад ибн Ҳассон, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Ножия, Бишр ибн Мусо, Абул Ҳасан ибн Барро, Абдуллоҳ ибн Халаф Даллол, Алий ибн Муҳаммад ибн Абиш Шавориб, Абу Шуайб Абдуллоҳ ибн Ҳасан Ҳироний, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Усмон, Муҳаммад ибн Марзабон, Халаф ибн Амр Акбарий ва бошқа кўпчиликлар.
У киши йигитлик давриларидаёқ яъни ҳижрий 300-йилларда инсонлар у кишидан илм ола бошлайди.
Абул Ҳасан Арвазий: Мен ва Ибн Анбарий Рози Биллаҳни ҳузурларида эдик. Кунлардан бир куни бир аёл кўрган тушини таъбирини у зотдан сўради, шунда у киши: Мен билмайман, дедилар ва кетдилар. Эртаси куни келганларида туш таъбирини билувчи киши бўлиб келдилар, бир кун ўтмасдан “Кирмоний фит таъбир” китобини ўрганиб келгандилар.
Шогирдлари
Шайх ибн Анбарийдан бу умматни аксар уламолари илм олишган. Улардан: Иброҳим ибн Алий ибн Сибхат, Ибн Ҳайва Муҳаммад ибн Аббос, Ибн Холивайҳ Ҳусайн ибн Аҳмад, Абу Аҳмад Аскарий Ҳасан ибн Абдуллоҳ, Абулҳусайн ибн Баввоб, Абулфатҳ ибн Бадҳан, Абулфараж Асбаҳоний, Абулфараж Муофий Ибн Закариё Наҳровоний, Абулқосим Зажжожий, Абу Жаъфар Нуҳас, Абу Алий Қолий, Абу Мансур Азҳарий Муҳаммад ибн Аҳмад, Аҳмад ибн Мансур Яшкарий, Дору Қутний Абул Ҳасан Алий ибн Умар Бағдодий, Саҳл ибн Аҳмад Дибожий, Солиҳ ибн Идрис, Абдул Ҳамид ибн Муҳаммад ибн Зирор, Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Шуайрий ва бошқа кўп кишилар.
Олтинбаев Раҳматуллоҳ
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси