Мусулмон дўст қандай бўлади?
Мусулмон дўст- Уст-боши эски бўлса ҳам тоза юради. Ҳатто сиз кўрмаган кийимларини ҳам ақалли бир томчи пешобдан ҳам тоза сақлайди. Ўзи катта ва кичик бетаҳоратликдан пок, жунуб ва ҳатто таҳорасиз ҳолда юрмайди. Ўзидан хушбўй ҳид таралиб туради, камида, ёқимсиз ҳид сезмайсиз ундан.
Яхши гапларни гапиради, сизни алдамайди, сўкинмайди, фаҳш-фужур гапларни гапирмайди. Сизга зарари тегмаслигини биласиз, ишонасиз, хотиржам бўласиз. У сизни гуноҳдан қайтаради, насиҳат қилади, Аллоҳни эслатади. Сиқилсангиз кўнглингизни кўтаради, бошингизга ташвиш тушса, уни аритишда ёрдамчи бўлади, сизни оғир ҳолатда кўрса, сиз сўрамасангиз ҳам имкони бўла туриб ёрдамсиз ташлаб қўймайди.
Сизни ғийбат қилмайди, сотмайди, ортингиздан бўҳтону туҳматлар уюштирмайди.
Миллатингиз, рангингиз, ёшингиз, мансабу мартабангиз, бой ёки камбағаллигингизнинг фарқи йўқ у учун.
Сиз буларнинг барини билиб, ҳис қилиб турасиз…
Нақадар яхши – мусулмон дўст!
Абдумуталов Муҳаммаднозим
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси