Умр эвазсиз ва бебаҳо неъматдир
Ислом яхшилик динидир. У доимо кишиларни яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтаради. Кишиларни инсонийликка чақириб, разолатни рад этади. Одоб-ахлоқ, руҳий-маънавий поклик ва равнаққа чорлайди. Шунингдек, ҳалол ишлашга, ҳаётни гўзал ўтказишга ундайди. Аллох таоло инсонларга бехисоб нематларни ато етиш баробарида бу нематлардан тежам билан, исроф килмай фойдаланишни хам буйурган.
Исроф” сўзи асли арабча бўлиб, “ҳисобсиз тарзда ишлатиш”, “ҳаддидан ошиш” каби маъноларни англатади. Исрофга йўл қўйган одам Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зотнинг неъматларини ўрнига сарфламаган ёки ҳожатдан ташқари ишлатган бўлади. Тилимизда ушбу сўз “нест-нобуд қилиш”, увол қилиш”, “неъматни қадрламаслик” каби маъноларни англатади.
Уламолар айтадиларки, исроф фақирликка етаклайди, жаннатдан узоқлаштириб дўзахга яқинлаштиради, Аллоҳ таолонинг ғазабига сабаб бўлади. Исрофнинг бир қанча турлари бўлиб, улардан мисол қилиб айтсак, бизларга берилган умрни исроф қилиш.
Аллоҳ таоло бандасига берган энг қадрли неъматлардан бири айнан умрдир. Унинг қадри шундаки, бошқа барча неъматларни қайта тиклаш, қўлдан чиқаргач яна унга эришиш мумкин, аммо умр бундай эмас. Ўтган кун бошқа қайтиб келмайди. Шу сабаб умрни исроф қилишдан узоқ бўлишмиз лозим. Зеро бугунги кунда бепарволик билан оътказайотган хар бир кунимизга бу дунё да хам охиратда хам жавоб берамиз.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар:
“Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси, умрини нима билан ўтказгани; иккинчиси, ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; учинчиси, мол-дунёни қай йўсинда топгани ва нималарга сарфлагани; тўртинчиси, ўрганган илмига қандай амал қилганидир” -Баззор ва Табароний ривоят қилганлар.
Инсон ҳаётда ўз олдига қўйган мақсадларга эришишда вақтдан ўз имкониятидан тўлиқ фойдаланиши зарур. Бир олим “Ким кунини бекорга ўтказса бирор яхши амални қилмаса, инсонларга чиройли сўз, яхши муомала қилмаса, бир илму-маърифат ҳосил қилмаса, у кунига, умрига жабр қилибди, ўзига зулм қилибди” деган экан. Демак, олтиндан қиммат бебаҳо неъмат умримизни, вақтимизни, кунимизни ва ҳар бир олаётган нафасимизни ҳисоб-китоби борлигини унутмаслигимиз лозим. Кунлар, вақтлар тинмай ўтсаю, қайтиб келмас дақиқа онларимизга бепарво бўлсак, панду-насихат олмасак икки дунё саодатига асло мушарраф бўла олмаймиз.
Махмудхон МАМАДАЛИЕВ ,
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти амалиётчиси