Яратилиш санаси 19.06.2021

2021-2022 ўқув йили учун қабул эълон қиламиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти 2021-2022 ўқув йили учун қабул эълон қилади.

ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

          - паспорт (электрон шаклдa);

      - аттестат ёки диплом (академик лицей, ӯрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;

         - 3,5 х 4,5 хажмдаги фотосурат (электрон шаклда, сунгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бӯлиши талаб этилади);

     - тил билиши тӯғрисидаги сертификат (маълумоти тӯғрисидаги ҳужжатда кӯрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда. 
⚠️ Бошқа чет тилини ўзлаштириш бўйича ўқув курсининг давомийлик муддати олти ойдан кам бўлмаслиги керак.

Ҳужжатлар 2021-йил 20-июндан 10-июл (шу куни ҳам соат 18:00)гача қабул қилинади.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

                                                                 #ИМТИҲОНЛАР
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2021-2022 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади:

     – Хорижий тил (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
     – Тарих (тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;
     – Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

   Маълумот учун, ўтган йили юртимизда пандемия сабаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 3 та фандан 2 тага қисқартирилган, “Тарих” ва “Хорижий тил” бўйича тест синовлари ўтказилган.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

 

“ҲИДОЯ” ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ ҚУЙИДАГИ МУТАХАССИСЛИК БЎЙИЧА 

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАЙДИ:

Код: 3120601

Касб:                          - Исломшунослик
Ихтисосликлар:       -  Исломшунос, имом-хатиб 
Ўқиш муддати:         -  4 йил (ТЎЛИҚ ШАРТНОМА АСОСИДА)

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти қабул ҳайъати
матбуот хизмати.