Яратилиш санаси 20.01.2023

Жалолиддин Суютийнинг ижодлари

Жалолиддин Суютий ҳаётлик вақтларида у кишидан кўплаб кароматлар ҳам содир бўлган. Илмий фойдалар ва шариъат аҳкомлари ҳақида ёзган туркум шеърлари ҳам мавжуд. Жалолиддин Суютий ўзининг “Ад-дуррул – мансур фит тафсирул маъсур” китобининг ёзилиш сабабини баён этганлар. Унда шундай дейдилар “Мен Пайғамбаримиз (с.а.в)дан санад билан ривоят қилинган тафсирни жамладим. Ундаги маъруф ва мавқуф ҳадисларнинг сони ўн мингдан ортиқдир. Аллоҳга шукрки, тўрт жилдлик китоб ўз ниҳоясига етди ва мен уни “Таржимонул Қуръон” деб номладим”. У китоб бир неча жилд бўлиб унда мен турли йўллар билан ривоят қилинган ва турли китобларда мавжуд бўлган ҳадисларни жамлаб тафсиримни тугатдим, лекин бу китоб толибларнинг ҳимматидаги қусурни кўриб,  уларнинг ҳоҳишларига биноан ровийларнинг санадини қисқартирдим ва асосий матнни ўзини қолдирдим. Ҳосил бўлган асарни “Ад-Дуррул-мансур фит тафсирил маъсур” деб номладим.

Юқоридаги гапдан шу нарсани кўришимиз мумкинки, Жалолиддин Суютий  “Ад-Дуррул-мансур фит тафсирил маъсур”ни толибларга малол бўлмасин деб санадларни қисқартириб, “Таржимонул Қуръон” асарини мухтасар қилган.

 Жалолиддин Суютий “Ал-Итқон” китобининг охирида шундай ёзади: “Мен тафсир борасида барча илмларни нақлий тафсирлар, ақлий фикрлар, ишорот, луғат, балоғат нуқталари, бадий гўзалликларни ўзида жамлаган, толиб қўлига олганда бошқасига мухтож бўлмайдиган бир китоб ёзишни бошладим ва уни “Мажмаъул баҳрайн ва матлаъул бадрайн” деб номладим. 

Жалолиддин Суютий турли хил йўналишларда китобларни таъвил қилганлар. Масалан, 

ТАФСИР ИЛМИДА:

  1. “Тафсири Жалолайн”.
  2. “Таржимонил Қуръани фит тафсир”.
  3. “Муташобиҳил Қуръан”
  4. “Ад Дуррул Мансур”
  5. “Мафҳуматул Ақрон фи мубҳамотил – Қуръан”

 

ҲАДИС ИЛМИДА:

  1. “Ал Жомиъул Кабир”
  2. “Ал Жомиъул Сағир”
  3. “Мирқотус суъуд ила сунани Абу Довуд”
  4. “Ад дибажу ала соҳиҳи Муслим ибнил Ҳажжож”
  5. “Ал Мунтақо фи шуъбил иймон лилбайҳақий”

ФИҚҲ ИЛМИДА:

  1. “Ал –Жомеъ фил фароиз”
  2. “Ал –Ҳовий фил фатво”
  3. “Мифтаҳул жанна”
  4. “Масоликул ханафий”
  5. “Ас сориму хиндий”

ЛУҒАТ ИЛМИДА:

  1. “Ал мазхар фил луғат”
  2. “Таърифул аъжам бихуруфил муъжам”
  3. “Хуруфил хижау”
  4. “Тахқиқут тазмайн”
  5. “Ал ахбарул марвиййа”

ТАРИХ ИЛМИДА:

  1. “Тарихул Хулафо”
  2. “Жомеъ Амр ибн Ос”
  3. “Тобақотул ҳаффоз”
  4. “Тариху Асют”
  5. “Хуснул маҳозира фи Ахбори мирс ва қохира”
     

Абдураҳмонов Муҳаммаджон

Ҳидоя ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси