Яратилиш санаси 08.02.2023

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръон ва дуолар қилинди

Бугун, 8 февраль куни билим юрти мудири ташаббуси билан билим юрти ўқитувчи ва талабалари  билан пешин намозидан сўнг жамоат билан Туркиядаги зилзила оқибатида мусибатга учраган қардош турк халқи ҳаққига Қуръони карим хатмлари бағишланиб, Ҳақ таолодан марҳумларни раҳмат қилишини, беморларга тезроқ шифои комил ато этишини сўраш баробарида бало-офатлардан сақлаши ҳамда юртимизда тинчлик ва хотиржамликни сўраб дуолар қилинди.

Таъкидлаш лозимки, мўмин банда биродари мусибатга, балога учраганини кўрганда уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилиши лозим бўлади.

Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда Ҳақ таолодан уларга сабр-матонат ва офият тилайлик.

Билим юрти матбуот хизмати